
Жаҳон ахборот воситалари Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги доимо таранг бўлган муносабатлар урушга қараб кетаётганини билдирмоқдалар. Икки мамлакат ўртасида узоқ йиллардан бери талаш бўлган, аммо ҳозир Покистон қўлида бўлган Кашмир вилоятида Ҳиндистон 1 та Покистон ҳарбий учоғини, Покистон эса, Ҳиндистоннинг 2 та ҳарбий учоғини уриб туширди. Айни замонда, Покистон Ҳиндистондаги элчисини чақириб олди.
Бу икки давлатнинг ядровий бомбалари бор. Маъсулиятсизлик натижасида бундай бомбалар ҳам отилиши мумкин.
Бундан ҳам қизиғи, АҚШ Давлат Депараментининг бу икки давлат билан тўғридан тўғри шуғулланадиган Жанубий ва Марказий Осиё Бюросининг раҳбари Элис Уэллс хоним ҳозир Ўзбекистонда. У кеча Шавкат Мирзиё билан учрашди, Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги учрашувида иштирок этди, бугун нодавлат ташкилотларнинг вакиллари билан учрашиши керак эди. Аммо, бу ҳақда ҳеч қандай хабар ҳали йўқ.
АҚШ Президенти Доналд Трамп ва Давлат Котиби Майк Помпео бугун Вьетнамда Шимолий Корея диктатори билан учрашув ўтказиш билан оворалар.
АҚШ расмийлари бунчалик банд эканлар, Покистон-Ҳиндистон ўртасида бошланган урушни Ҳиндистоннинг бош иттифоқчиси бўлган Россия билан биргаликда тўхтатиш билан ким шуғулланади?
Расмда уриб туширилган Ҳиндистон учоғи атрофида тўпланган покистонликларни кўрмоқдасиз.