27 February 2019
00:26 -
Қозоғистоннинг янги ҳукумати тўла тайинланди, янги вазирлар қасамёд қилдилар

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой ҳукумат яхши ишламаётганини урғулаб, 21 февралда уни истеъфога кетишга чақиргани, бир соат ҳам ўтмасдан ҳукумат истеъфога кетишга рухсат сўрагани, Нурсултон Назарбой истеъфони қабул қилиб, махсус Фармон билан жорийдаги Бош вазир Асқар Маминни Бош вазир вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинганини ўша куниёқ хабар қилган эдик. Бошқа вазирлар ҳам янги ҳукумат тайинлангунча ўз вазифаларини бажаришни давом эттиришлари кераклиги Фармонда айтилганди.
Орадан 1-2 ўтмасдан, Нурсултон Назарбой янги ҳукуматнинг раҳбари этиб яна ўша Асқар Маминни тайинланди, кейин вазирларнинг асосий қисми ўз вазифаларида қолиши эълон қилинди, бўш жойларга янги вазирлар тайинланди. Кеча янги вазирлар юксак даражали давлат хизматчиси вазифасига ўтириш муносабати билан қасамёд қилдилар. Шу билан Қозоғистонда янги ҳукумат тўла шаклланди.
21 февралдаги хабаримизда ҳам айтилганидек, Қозоғистонда аҳолининг ўртача ойлиги 2014 йили Ғарб Россияга қарши киритган санкциялардан кейин сал кам 2 бараварга, яъни 700 доллардан 450 долларгача тушиб кетган бўлса ҳам, сўнги йилларда, яъни жорийдаги ҳукумат даврида, яна юксалиб бўлган эди. Шу сабабли, Нурсултон Назарбойни нима жин уриб, у ҳукуматни истеъфога чиқарганини тушуниш қийинлигини урғулаган эдик. Ўша савол ҳали ҳам актуаллигича қолмоқда: Нурсултон Назарбойни нима жин урди?
Расмда – Қозоғистон янги ҳукуматининг биринчи мажлиси.