26 February 2019
19:40 -
Ўзбекча масхарабозлик: Шавкат Мирзиё АҚШ Давлат Котибининг ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс билан учрашганмиш
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари Шавкат Мирзиё бугун, 26 февралда Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллсни қабул қилганини хабар қилдилар.
Учрашув аслида қандай ўтганини билмаймиз, аммо Ўзбекистондаги қўғирчоқ ахборот воситалари тарқатган хабар, биз юқорида келтирган масхарабозлик руҳидаги жумладан иборат. Ўзбекистоннинг саводсиз журналистлари билмайдиган ҳақиқат эса қуйидагича.
АҚШ Давлат Котиби, яъни Ташқи Ишлар Вазирининг 3 нафар биринчи ўринбосари ва 6 нафар оддий ўринбосарлари бор. Аммо, “оддий ўринбосарлар”ни АҚШда “ёрдамчилар” деб аташади. АҚШ Давлат Котибининг Сиёсий Масалалар бўйича ўринбосарининг, расмий тил билан айтсак, АҚШ Давлат Котибининг Сиёсий Масалалар бўйича ёрдамчисининг исми Дэвид Ҳале (David Hale). Унга Давлат Департаментининг 7 та бошқармаси бўйсунади. Уларнинг ичида Жанубий ва Марказий Осиё Бошқармаси бор, аммо АҚШда уни Жанубий ва Марказий Осиё Бюроси деб аташади. Бугун Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган ва Шавкат Мирзиё билан учрашган Элис Уэллс хоним Жанубий ва Марказий Осиё Бюросининг раҳбаридир. У айни пайтда Дэвид Ҳаленинг ўринбосари ҳисобланади.
Хуллас, ўта қисқа қилиб айтсак, Элис Уэллс хоним АҚШ Давлат Котиби Майк Помпеонинг ёрдамчиси Дэвид Ҳаленинг ўринбосаридир.
Элис Уэллс хонимнинг Шавкат Мирзиё билан учрашувига келсак, бу ҳақдаги хабарларда умумий гаплардан бошқа нарса йўқ. Тахмин қилиш мумкинки, Шавкат Мирзиё Давлат Депаратаментининг қайси даражадаги мулозими билан учрашаётганини ўзи ҳам билмаган. Чунки, бундай даражадаги АҚШ расмийсини қабул қилиш Ўзбекистондек давлат президентининг иши эмас.