25 February 2019
19:12 - Ўзбекистон Марказий Банки сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 26 февралда кучга кирадиган курсларини эълон қилди, долларнинг қиймати яна юксалишга бошлабди

Марказий Банк сўнги йиллардаги анъанасини давом эттириб, 2019 йил 26 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва аввалги ҳафтадаги (қавс ичида) курслари:

1 АҚШ доллари – 8403,19 сўм (8392,20 сўм)

1 ЕВРО – 9530,06 (9473,11)

1 Россия рубли – 128,61 (126,25)

1 Жанубий Корея вони - 7,49 ( ? )

1 Қувайт динори – 27706,78 ( ? )

1 Хитой юани – 1252,11 (1239,98)

1 Туркия лираси - 1580,26 ( ? )

Кўриб турибмизки, долларнинг курси 10,99 сўмга юксалган, ўтга 2 ҳафатада бироздан бўлса ҳам тушиб борганди. Бошқа валюталарнинг курси ҳам юксалган. Аммо, Туркия лираси ва Жанубий Корея вонининг сўмга нисбатан курси 2 ҳафтадан бери бироздан тушиб бормоқда.

Нима бўлганда ҳам, биз учун муҳим бўлгани, дунёни бошқараётган долларнинг курси юксалгани, сўмнинг қиймати бироз тушгани.

Эслатиш керакки, ўтган йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Марказий Банки 900 млн доллар сарфлаб сўмнинг курсини орттириб борган, аммо йилнинг 2-чи ярмида сўмнинг қиймати кескин тушиб кетган эди. Шу кунларда Марказий Банк ўтган йили сўмнинг курсини мустаҳкамлаш учун 3,8 миллиард доллар ишлатганини айтишга бошлади. Демак, 2018 йилнинг 2-чи ярмида 2,9 миллиард доллар ишлатилган, аммо айнан ўшанда сўмнинг курси кескин тушиб кетган эди.

Келаётган 19 март куни Миллий Уйғониш Кунининг 30 йиллигини нишонлаш учун Мустақиллик Майдонига чиқиш ва Шавкат Мирзиё ҳамда унинг тожиклар режимидан сўмнинг қийматини мустаҳкамлаш, бунинг учун Ўзбекистонда фундаментал ислоҳотлар бошлашни талаб қилиш керак.