25 February 2019
01:20 - Ўзбек миллатининг бош сотқини Марат Зоҳидов 79 ёшида Германияда итдек ўлибди
1940 йили туғилгани айтилаётган Марат Зоҳидов ўзига ўхшаш ифлос Теша Зоҳидовнинг ўғли эди. Теша Зоҳидов академик бўлиб олгандан кейин ҳам унинг атрофида катта жанжаллар бўлган, ўшанда Марат Зоҳидов Тошкент Давлат университетидаги ишидан кетиб, отасининг ўртоғи академик Восил Қобулов директорлик қиладиган Фанлар Академиясининг Кибернетика Институтида жон сақлаган эди. Кейин у ТошДУга қайтган ва бу Университетдаги Коммунистик Партиянинг бошланғич ташкилоти котиби бўлиб олган эди.

Аммо, унинг ҳақиқий сиёсий саҳнага чиқиши кейинроқ бўлди. 1989 йилнинг бошларида “Известия” газетасида КГБ тайёрлаган бир мақола Марат Зоҳидов номидан эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистон Олий Совети Президиумининг раиси, яқинда ЎзКомпартиянинг биринчи котиби деб эълон қилиниши кутилаётган ҳақиқий ўзбек Пўлат Хабибуллаевнинг дабдаласи чиқарилган эди. Бу мақолада пичоққа илинадиган биронта факт бўлмаса ҳам, “Правда” ёки “Известия” газеатсида шундай мақола чиқарилиши, бу одамнинг сиёсий ўлими эканлигини ҳамма биларди. Тезда Пўлат Ҳабибуллаевни ишидан улоқтиришди, бир неча ойдан кейин ЎзКомпартиянинг биринчи котиби қилиб тожик аслли ҳаромий, КГБнинг агенти Ислом Карим тайинланди.

Ўшанда Ислом Карим Ўзбекистонда тожиклар режимини ўрнатди ва бу режим Ўзбекистон ҳамда ўзбек миллатини ўлим йўлига солди, ҳозир ҳам ўша йўлдамиз.

Марат Зоҳидов ўзбек миллатига нисбатан қилган хоинлиги туфайли, ўзи бир тийинга қиммат инсон бўлишига қарамасдан, тожиклар режими тарафидан қўллаб-қувватланди, у қандайдир ҳуқуқ ҳимоячилари ташкилоти тузди, бу ташкилот тезда рўйхатга олинди ва ҳақиқий ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг оёғига болта уриш билан шуғулланди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида ҳам, асосан отаси каби, ўғрилик билан шуғулланиб келган Марат Зоҳидов Германияда ўзига уй ҳам қуриб олди. Ҳали ҳам, маълум маънода, Гитлер кабиларнинг таъсири остида яшаётган Германия учун бу оддий воқеадир.

Охирги йилларда Марат Зоҳидов асосан Германияда яшар эди. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, у яқинда Ўзбекистонга келган ва бир неча кун аввал Германиясига қайтиб кетган экан. Марат Зоҳидов исмли ҳайвонсифат биттаси кеча, 24 февралда Германияда ўлибди. Тафсилотларини билмаймиз, аммо, ишончимиз комилки, бу итдан тарқаган ит, Германияда итдек ўлган. Бу ит қаерда кўмилишини ҳам билмаймиз.