24 February 2019
21:35 - “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг собиқ фаоли, профессор Ботир Норбой оламдан ўтди

Бугун, 24 февраль куни филология фанлари доктори, профессор Ботир Норбой Тошкентда 72 ёшида оламдан ўтди. Олимнинг жанозаси соат 15 да "Оқтепа" масжидида ўқилди ва у шу ерда тупроққа берилди.

Ботир Норбой “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг оёққа туришида, уни парчалаш учун ҳаромий Ислом Каримнинг хизматига ўтган Салой Мадамин раҳбарлигидаги гуруҳга қарши курашишда мисли кўрилмаган қаҳрамонликлар кўрсатган, ҳар доим “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг ёнида турган инсон эди. “Бирлик” Халқ Ҳаракатини партияга айлантириш ишларида ҳам унинг улуши бор. Аммо, минг афсуски, Ботир Норбой кейинчалик турли шубҳали гуруҳлар билан ҳамкорликка ўтиб, “Бирлик”нинг душманига айланди.

У сўнгги йилларда Туркиянинг Кастомону университетида талабаларга сабоқ берди. Охирги ойларда у ерда касалхонада даволанди. Аммо, касаллиги тузалмас эканлиги аниқ бўлгач, у яқин кунларда Тошкентга қайтиб келганди.

Сафдошимизни Оллоҳ раҳматига олсин!

Ботир Норбойнинг “Бирлик” сафларида бўлган йилларидаги расмини кўрмоқдасиз.