24 February 2019
15:23 - Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазир бўлди, 2,5 йилдан бери Президент, аммо бечора Ўзбекистон ҳалигача Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо эмас

Ўзбекистон Жаҳон Совдо Ташкилотига (ЖСТ) тезроқ аъзо бўлиши кераклигини “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг жарчиси – “Ҳаракат “ Агентлиги 20 йилдан бери айтиб келмоқда. Айнана 20 йил аввал Қозоғистон бу ташкилотга аъзо бўлган эди.

Шавкат Мирзиё ноқонуний равишда президентлик курсисисни эгалаб олганидан бери мамлактимизнинг халқаро саҳнадаги ролини мустаҳкамлаш ҳақида гапиради, аммо ҳалигача Ўзбекистон Жаҳон Совдо Ташкилотига аъзо эмас. Нимага?

Нимага бўларди, Ўзбекистон 1995 йили ташкил этилган Жаҳон Совдо Ташкилотига тўла қонли аъзо бўлишга тайёр эмас. Харитага қаранг, у ердаги яшил ва тўқ хаворангли давлатлар ЖСТнинг аъзолари, қизил рангдагилар – аъзо эмас, сариқ рангдагилар, Ўзбекистон ҳам уларнинг ичида, ЖСТда кузатувчи мақомига эга давлатлар.



ЎзАнинг ўта қисқа хабарига кўра, ЖСТ Бош директор ўринбосари Алан Вулф ва Котибиятнинг янги давлатлар қўшилиши бўйича департамент директори Майка Ошикава кеча Ўзбекистонга келишган ва бугун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида учаршув ўтказишган.

Учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолик учун музокаралар жараёнига тайёргарлиги бўйича фикр алмашишибди. Қизиқ, Ўзбекистон ва ЖСТ қачонгача фикр аламашишади?

Иккинчи расмда - Алан Вулф (ўнгда) ва Майка Ошикава. ЎзА тузукроқ расм ҳам ололмаганига нима дейсиз?