24 February 2019
07:11 - Шавкат Мирзиё ҳокимиятга келгандан кейин ҳеч нарcа ўзгармади: Россияда мардикорлик қилаётганлар ичида ўзбекистонликлар ҳали ҳам биринчи ўринда
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз, Россия Статистика Қўмитаси маълумотларига асосланиб хабар беришларича, ўтган йили Россияга бошқа мамлакатлардан миграция оқими 2005 йилдан бери минимумга тушибди ва 124,9 минг киши бўлибди. 2017 йил билан таққослаганда миграция 41 фоизга ёки 87 минг кишига камайибди.

Биз учун муҳим бўлагани, Россияда ишлаётган мигрантлар сони бўйича ҳали ҳам Ўзбекистонимиз етакчилик қилаётганидир. Россия Ички Ишлар Вазирлиги маълумотларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистоннинг 4,5 миллион нафар фуқароси миграцион рўйхатга олинган, 3,25 миллион киши - рўйхатдан чиқарилган, яъни сальдо 1,25 миллион. Иккинчи ўринда Тожикистон фуқаролари: 2,33 миллион киши рўйхатга олинган, 1,53 миллион киши рўйхатдан чиқарилган, яъни сальдо - деярли 800 минг киши.

Хуллас, кўриниб турибдики, Шавкат Мирзиё ҳокимиятни ноқонуний равишда қўлга олволганига 2,5 йил бўлди, Ўзбекистон аҳолисининг каттагина қисми ҳали ҳам русларнинг қули бўлиб ишлашни давом эттирмоқда.

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг! Бунқа президент ва унинг қўли остида ишлаётган тожиклар режими билан келажагимиз йўқ. Ўзбекистон ва унинг халқини ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш керак.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир. Чет эллик инвесторлардан фойда кам бўлади, чунки, улар авваламбор ўз фойдаларини ўйлайдилар. Ўзимизнинг инвесторларимиз синфини яратиш шарт.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, «Бирлик» Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Маълумки, мамлакатимиз демократлари 19 март, яъни ўзбек миллати ўз тарихида биринчи марта митингга чиққан кун - МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИнинг 30 йиллигини, шу йил 19 март куни Тошкентдаги Мустақиллик Майдонида умумхалқ байрам сифатида нишонлашга тайёрланмоқдалар. Ўша куни ватан ва миллат олдидаги ҳамма фундаментал муаммоларимизни Шавкат Мирзиё олдига қўйиш, мамлакатни демократиялаштириш ва тўла бозор иқтисодиётига ўтказишни талаб қилиш керак.