01 February 2019
22:00 - Шавкат Мирзиё социалистик иқтисодиётни мустаҳкамламоқда: Сўх туманида битта давлат тикув фабрикаси ишга тушди, яна биттаси яқинда ишга тушади
“Бирлик” Халқ Ҳаракати йиллардан бери Ўзбекистон тўла бозор иқтисодиётига ўтмаётгани, Шавкат Мирзиё ҳам косметик ислоҳотлар ўтказиш билан оворалиги ва тўла бозор иқтисодиётига ўтиш ниятида ҳам эмаслигини тўхтамасдан гапиравергандан кейин, 2018 йил 8 декабрда Ўзбекистон Конституцияси кунига бағишланган йиғилишда Шавкат Мирзиё шундай деган эди: “Агар биз барқарар иқтисодиёт қурмоқчи бўлсак, дунёдаги ривожланган мамлакатлар каби бой ва фаровон яшамоқчи бўлсак, юзаки эмас, ҳақиқий бозор иқтисодиётига ўтишимиз шарт. Ягона йўлимиз шу.”

Шавкат Мирзиё турли йиғилишларда халқни лақиллатиш учун шунақа чиройли сўзлар гапираверади, аммо амалда ҳамма нарса тескраича қилинади. Ҳозир Ўзбекистонда косметик ислоҳотлар ўтказилмоқда, бироқ фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг уруғи ҳам йўқ. Ваҳолангки, бизда фундаментал иқтисодий ислоҳот ўтказилиши ва тўла бозор иқтисодиётига ўтишимиз шарт.

Мана бугун ЎзА хабар қилишича, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, АТБ “Асакабанк” ҳамда Сўх тумани ҳокимияти ташаббуси билан туманнинг Девайрон қишлоғида 200 иш ўрнига мўлжалланган замонавий тикув фабрикаси “Сух Капитал Текс” МЧЖ ишга тушурилди.

Бундан ташқари, Сўх тумани Чуммоқча қишлоғида “Ўзтўқимачиликсаноат” Уюшмаси таркибига кирувчи “Fergana-Oseana” МЧЖ томонидан яна бир замонавий тикув фабрикаси қурилиши якунланибди, яқин кунларда ушбу фабрика ҳам ишга тушурилар экан.

Кўриб турибмизки, бу иккала фабрика давлатнинг “Ўзтўқимачиликсаноат” Уюшмаси таркибида, яъни давлат корхоналаридир. Яъни, социалистик иқтисодиёт мустаҳкамланмоқда.

Социалистик иқтисодиёт ҳукмронлик қилган ҳамма мамлакатлар тўла бозор иқтисодиётига ўтиб бўлдилар. Аммо, фақат Ўзбекистон, майда-чуйда хусусий мулкчиликка рухсат берилганини ҳисобга олмасак, социалистик иқтисодиёт билан билан яшамоқда. Бу – ўлим йўлидир. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг мақсади айнан шундай – Ўзбекистонни ўлдириш.

Маълумки, мамлакатимиз демократлари 19 март, яъни ўзбек миллати ўз тарихида биринчи марта митингга чиққан кун - МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИнинг 30 йиллигини шу йил 19 март куни Тошкентдаги Мустақиллик Майдонида умумхалқ байрам сифатида нишонлашга тайёрланмоқдалар. Ўша куни ватан ва миллат олдидаги ҳамма фундаментал муаммоларимизни Шавкат Мирзиё олдига қўйиш, тўла бозор иқтисодиётига ўтишни талаб қилиш керак.

Расмда – Сўх туманидаги келажаги йўқ тикув фабрикасининг бугунги кўриниши.