Ўзбекистон режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари Мудофаа Вазиримиз Абдусалом Азизов АҚШга бориб, Флорида штатида АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги раҳбарияти билан Марказий Осиёда хавфсизлик масалаларини муҳокама қилгани ҳақида хабар тарқатдилар.
Умумий гаплардан иборат хабарлардан Абдусалом Азизов нимага АҚШга борганини ҳам тушуниб бўлмайди. Чунки, хабарларда айтилган ҳарбий кадрларни тайёрлаш, қўшма ва халқаро ўқувлар, тренинглар ўтказиш соҳаларида ҳамкорликни гаплашиш учун пастроқ даражадаги вазирлик ходимларидан биронтасини юборса ҳам бўларди.
Аммо, Gazeta.uz Интернет нашри ўз хабарига қўйган расмдаги ўнг тарафда энг нариги четда турган вазиримизга эътибор беринг. Тўғрироғи, унинг қорнига. Дунёда бунақа қоринли бошқа мудофаа вазири йўқ бўлса керак. Бу вазирга тезда, ҳар куни эрталаб турли жисмоний машқлар билан шуғулланиш кераклиги хусусида, маслаҳатлар бериш керак.
Ёки, Абдусалом Азизов АҚШ ҳарбийлари билан Ўзбекистон қўшинларини "Толибон"га қарши урушиш учун Афғонистонга олиб кириш масаласини муҳокама қилдимикан? Шундай бўлса, унинг қорнига америкаликлар эътибор ҳам бермаган бўлишлари мумкин.