2019 йил 2 февралдан бошлаб, Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида йўловчиларнинг узоғини яқин қилаётган “Afrosiyob” юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий поездлари Жиззах вокзалида 2 дақиқа тўхташи йўлга қўйилди. Бу ҳақида “Ўзбекистон темир йўллари“ акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабар берди.
"Мазкур замонавий поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритишдан кўзланган асосий мақсад, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш, юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар ҳамда инвесторларга кенг қулайликлар яратиш, қолаверса барча йўловчиларга сифатли транспорт хизматларини кўрсатиш, бундан ташқари кўп сонли йўловчиларнинг талаб ва истакларини амалга оширишдир" дейилади хабарда. // ЎзА
“Ҳаракат” Агентлиги: Тан олиш керакки, бу ростдан ҳам сенсацион хабар. Чунки, 2 дақиқада биронта йўловчи бу поездага чиқиб ёки поезддан тушиб улгуришига эси паст одам ҳам ишонмайди. Аммо, нима ҳам қилардик, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимини ҳақиқий воқеа эмас, бу ҳақда тарқатиладиган ёлғондакам хабарлар қизиқтиради.