01 February 2019
15:46 - Шармандалик: Она тилимизни ҳурмат қилишга чақирган Содиқ Норбоев ўз исми-шарифини русча ёзишни давом эттирмоқда

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз Содиқ Норбоев исмли журналистнинг “Президентимиз она тилимизга, халқимизга бўлган чексиз эҳтиромини намоён қилди. Бу ҳар биримизга ибрат ҳам бўлди аслида...” сўзлари билан бошланган мақолачасини бугун эълон қилди.

Мақолачанинг мақсади - она тилини ҳурмат қилмаганларни жаримага тортиш кераклиги ҳақидаги таклифини ҳаммага билдириш. Бундай таклиф, бир қарашда, олижанобликдек, миллатпарварликдек кўринади. Аммо,...

Аммо, бу Содиқ Норбоев исмли биттаси ўз исми-шарифини руслар тиқиштирган “-ов” қўшимчаси билан ишлатишни давом эттираётганига нима дейсиз?

Эй, эси паст Содиқ Норбой! Ўзбек тилини ҳурмат қиладиган бўлсанг, исми-шарифингни биз ишлатаётгандек, ўзбеклар хос равишда ишлатишдан иш бошла. Ҳозир эса, ўзингни ҳам, тилимизни ҳам ҳурмат қилмаслигингни кўрсатиб туриб, айни замонда, тилни ҳурмат қилишга чақирмоқдасан. Уят! Авваламбор, ўз исми-шарифингни ўзбекча ёзишга ўрган, Шавкат Мирзиёни ҳам шунга ўргат. Ана ўшанда санга “Офарин!” деймиз.