30 January 2019
19:56 -
Қулдор ва қуллар: Шавкат Мирзиё Мирзачўл туманидаги тикувчилик цехини ва она-бола тикувчининг янги уйини зиёрат қилибди, қулларнинг қўллари кўксида бўлибди

Бу ҳақдаги хабар ҳамма нарсани гўзал қилиб кўрсатувчи расм ва сўзлардан иборат. Табиий, ҳеч қандай таҳлил йўқ. ЎзА журъат этмаган таҳлилни биз берамиз.

Қаранг, биринчи расмда тикувчи аёллар, иккинчи расмда Шавкат Мирзиё борган уйнинг эгалари қуллрадек қўлларини қўксиларига босиб турибдилар. Тикувчилар ва бу оила аъзолари ўз вилоятларида одамларга жаннатсимон ҳаёт яратиб берган Шавкат Мирзиёга чексиз миннатдорчиликлар билдирибдилар. Ҳеч шубҳа йўқки, бу ердаги аҳолини қулдор олдида ўзини ҳақиқий қулдек тутадиган қилиб тарбиялаган Жиззах вилояти ва Мирзачўл тумани ҳокимларига “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонлари берилиши ва уларнинг ҳар бирига чет эллик замонавий автомобиллар совға қилиниши керак.
Нима ҳам дердик, Яшасин қулдоримиз ва қулларимиз!