31 January 2019
02:11 -
Озорбайжонда коррупция юксалгани туфайли, мухолифат ҳукуматининг истеъфосини талаб қилмоқда, Ўзбекистонда ҳам шундай қилиш керак

Бугун Озорбайжон мухолифатининг жарчиси деса бўладиган Турон Агентлиги ўз мамлакати 2017 йилда коррупциянинг пастлиги бўйича 122-чи ўринда бўлгани, 2018 йилда 30 поғанага тушиб кетганини эслатиб, мухолифат ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилаётганини билдирди.
Бу агентлик Демократик Кучлар Кенгашининг раиси Жамил Гасанлининг қуйидаги сўзларини келтиради: “Мавжуд ҳукумат истеъфога кетиши керак. Бошқа йўл йўқ, бу ҳукуматнинг фаолияти коррупцияга асосланган, ҳукуматнинг табиати шунга айланиб бўлди.”
Мухолифатдаги Мусават Партиясининг раиси Ариф Гажели ва яна бир қатор мухолифатчилар шунга ўхшаш фикрлар билдирибдилар.
Қаранг, дейди мухбиримиз, Озорбайжон бу рўйхатда бир йилда 30 поғанага тушибди, бизнинг Ўзбекистон эса, сўнги 2 йилда 2 поғанага тушди. Аммо, гап шундаки, аввалги диктатор Ислом Каримнинг порхўрлик ва коррупция каби касалликлар билан иши йўқ эди ҳисоб. Шавкат Мирзиё эса, бу касаллик билан курашишни байроқ қилиб кўтарди, аммо, аҳволимиз янада ёмонлашди.
Шундай экан, Ўзбекистон мухолифати ҳам озорбайжон демократлари каби талабларни ўртага қўйиши керак. Чунки, порхўрлик ва коррупция – ўлим йўлидир. 29 январдаги хабаримизда “Вой-дод, Президент Шавкат Мирзиё Ўзбекистонни коррупция ботқоғида ўлдирмоқда” деб ҳайқирилган эди. Бу ҳайқириқ демократик мухолифатнинг асосий шиорларидан бирига айланиши керак. Бошқа йўл йўқ.
Маълумки, мамлакатимиз демократлари 19 март, яъни ўзбек миллати ўз тарихида биринчи марта митингга чиққан кун - МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИнинг 30 йиллигини шу йил 19 март куни Тошкентдаги Мустақиллик Майдонида умумхалқ байрам сифатида нишонлашга тайёрланмоқдалар. Ўша куни ватан ва миллат олдидаги ҳамма фундаментал муаммоларимизни Шавкат Мирзиё олдига қўйиш керак.