Россия 2014 йилда Қримни расман, Донбассни феълан босиб олгандан бери. Украинанинг боши дардда. Европа ва АҚШнинг ёрдамларига қарамасда, иқтисодий аҳвол ҳам яхши эмас. Бундай мураккаб пайтда ўтказиладиган президент сайловларига эътибор катта эканлигининг сабаблари ҳам шулардир.
Номзодлар кўрсатиш 3 фералгача давом этади, ҳозиргача 30 тача номзод бор. Сал кам 2 йил (2014-2016) русларнинг асири бўлган, ўша пайтдаёқ Украина парламенти – Олий Раданинг депутати этиб сайланган, аммо 2018 йилнинг март ойидан бери давлат тўнтаришига уриниш айби билан Украина Хавфсизлик Хизмати тарафидан қўлга олинган гўёки сиёсатчи Надежда Савченко ҳам уларнинг ичида.
Аммо, сайловда асосий кураш икки номзод ўртасида бўлиши кутилмоқда. Булар – ҳозирги Президент Петр Порошенко (1965 йили туғилган) ва собиқ Бош вазир, икки марта президент сайловларида қатнашиб ғалаба қозонолмаган Юлия Тимошенко (1960). Тахмин қилиш мумкинки, бу йилги сайловларнинг биринчи турида ҳеч ким ғалаба қозонолмайди, 2-чи турга айнан шу икки номзод чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Петр Порошенко – собиқ тадбиркор, доллар миллиардери, ширинликлар ишлаб чиқарувчи “Рошен” корхоналар гуруҳининг эгаси. Юлия Тимошенко – машҳур сиёсатчи, 1997 йилдан бери Олий Раданинг депутати, 2007-2010 йиллари Бош вазир бўлган, 2009 йили Россиядан табиий газ сотиб олиш масаласида ваколатларини бузганликда айбланиб Виктор Януковия президент бўлган даврда, аниқроғи, 2011 йилда, 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган, аммо 2014 йилда Янукович ағдарилгандан кейин озод қилинган.
“Ҳаракат”нинг фикрича, бу сайловларда Петр Порошенко ғалаба қозонади.