29 January 2019
22:42 -
Ўзбекистонда ишсизлик даражаси ҳақида биринчи марта расмий ва ҳақиқий маълумот берилибди

Русларнинг Lenta.ru сайти ҳам Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлигига асосланиб хабар қилишича, аёллар ичида ишсизлик даражаси 12,9% экан.
Энг қизиғи, дейди “Ҳаракат” мухбири, ишсизлик ҳақида Ўзбекистондаги бошқа нашрлар бундай хабар тарқатганларини кўрмадик. Сони 2 миллионча бўлган ватандошларимиз Россия, Туркия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда ишлашаётганини, вазирлик эълон қилган рақамларга ишонч йўқлигини ҳисобга олсак, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 20 фоиздан анча кўп эканлиги шубҳасиздир. Аммо, шубҳасиз, бу – дунё рекорди. Нима ҳам дердик, “бечора Ўзбекистонимиз” деймиз.