29 January 2019
21:28 - Шавкат Мирзиёнинг ялтоғи, ўзбек тилини ҳам билмайдиган аҳмоқ Юлий Юсупов 2019 йилда қилиниши керак бўлган гўёки ислоҳотлар ҳақида яна вайсабди

Шу йил 22 январда эълон қилинган “Kun.uz Интернет нашрига текин маслаҳат: Юлий Юсупов каби масхарабозлар билан суҳбат ўтказиш ва халқни алдашни тўхтатинг!” сарлавҳали хабаримизда қандайдир Иқтисодий Юксалишга Кўмаклашиш Маркази (CED) директори Юлий Юсупов билан ўтказилган суҳбат қанчалик аҳмоқона ва масхарабозлик руҳида эканлигини кўрсатиб бериб, Юлий Юсупов ва у билан суҳбат ўтказган аҳмоқ журналист Шокир Шарипов устидан роса кулган эдик.

Мана бугун яна ўша Kun.uz Интернет нашрининг аҳмоқ журналисти Шокир Шарипов аҳмоқ Юлий Юсупов билан “Эски тизим абсурдлари. Ўзбекистонга 2019 йилда қандай ислоҳотлар керак?” деб номланган суҳбат ўтказибди.

Бу суҳбат давомида Юлий Юсупов Шавкат Мирзиё ҳокимиятга келгандан кейин буюк ислоҳотлар ўтказилганини, аммо камчиликлар йўқ эмаслигини айтиб, 2019 йилда учта ислоҳотга эҳтиёж борлигини урғулабди. Булар:

- маъмурий ислоҳот,
- аграр ислоҳот,
- давлат корхоналари ва табиий монополиялар ислоҳоти.

Биз бу ерда Юлий Юсуповнинг бу уч йўналишдаги ислоҳотларнинг ўта муҳимлиги ҳақидаги вайсашларини тилга ҳам олишни истамаймиз. Чунки, Ўзбекистон каби қолоқ ва қашшоқ мамлакат жуда кўп ислоҳотларга муҳтож. Улар билан битталаб шуғулланиш аҳмоқликдир. Аянчи аҳволдан чиқиш учун фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш керак.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлис ва Президентни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётса, фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, ҳозирги социалистик иқтисодиётдан воз кечиб, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси ётади.

Шундай фундаментал ислоҳотлар амалга оширилса, Шавкат Мирзиё ҳозир қилаётган косметик ислоҳотларнинг мутлақо кўпчилиги ўз-ўзидан бажарилиб кетади. Чунки, бизда ҳали йўқ демократик тизим ва тўла бозор иқтисодиётининг моҳияти шундайдир.

Буларни ҳисобга олмасдан, майда-чуйда, яъни косметик ислоҳотчалар билан халқни алдаб юрган Шавкат Мирзиё раҳбарлигидаги тожиклар режими ва унинг Юлий Юсупов каби ялтоқларидан тезроқ қутилиш керак. Табиий, тожиклар режимининг қўғирчоғи бўлган Kun.uz каби Итернет нашрларни ҳам моҳиятан ўзгартириш, Юлий Юсупов кабиларни улоқтириш керак.

Кўп марта айтган фикримизни яна такрорлаймиз. 19 март – ўзбек миллати ўз тарихида биринчи марта митингга чиққан кун, яъни МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИ сифатида тарихимизда қолиши ўз-ўзидан маълум. Демак, 2019 йил 19 март куни Мустақиллик Майдонида МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИмизнинг 30 йиллигини умумхалқ байрам сифатида нишонлашимиз керак. Ҳаммани байрамга таклиф қиламиз. Ўша ерда фундаментал муаммоларимизни Шавкат Мирзиё олдига қўямиз.