21 January 2019
19:12 - Шавкат Мирзиё Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашди, уни Ўзбекистонга таклиф қилди

Маълумки, Гермкания парламентар республика бўлиб, у ера президент расмиятчилик доирасидаги функцияларни бажаради холос. Масалан, унинг иши чет эллик президентларни расмий кутиб олиш маросимини амалга ошириш. Бугун шундай бўлди, у Шавкат Мирзиёни расмий кутиб олиш маросимини ўтказди.

Ўзбекистон Президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Германия давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.

Кейин икки президент суҳбат ўтказдилар. Бу ҳақдаги ЎзАнинг умумий гаплардан иборат хабарида биттагина пичоққа илинадиган нарса бор – Шавкат Мирзиё Франк-Вальтер Штайнмайерни Ўзбекистонга таклиф қилган.

Хабарларда эътиборга лойиқ бошқа расм ҳам йўқ.