20 December 2018
07:21 -
Шавкат Мирзиёнинг никоҳли 2-чи хотини деб айтилаётган Гулнора Каримова Бош Прокуратурага кўра қамоқхонада эмиш. Ишониш қийин, аммо Шавкат Мирзиё нима дейди?!

Фуҳуша уй қамоғида эканлиги Ислом Карим тириклигадаёқ айтиларди. Ҳаромий президент ўлгандан кейин, Фуҳуша 2 йилча аввал суднинг ҳукми билан қамоққа ташлангани ҳақида Ўзбекистон расмийлари гапиришга бошлашди. Фуҳуша ўғри, порахўр, коррупционер ва пул ювиш билан шуғулланган жиноятчи эканлиги ҳаммага маълум. Аммо, нимага у очиқ суд қилинмади, нимага бу суд ҳақида ўз вақтида хабар берилмади, нимага уни ўз оила аъзолари ёки ҳуқуқ ҳимоячилари билан кўриштирмаяптилар? Шавкат Мирзиё уни 2-чи хотини қилиб олгани ҳақидаги гап-сўзлар қанчалик тўғри?
Шу кунларда Ўзбекистон Бош Прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев халқаро пресс-клубда собиқ бош прокурор Рашид Қодиров устидан тергов ишлари тамомланиш арафасида эканлигини, Гулнора Каримова жазо муддатини Ўзбекистон ҳудудида ўтаётганини айтиш билан чекланибди.
Шавкат Мирзиё Фуҳушани 2-чи хотини қилиб олгани ҳақидаги гап-сўзлар ҳали ҳам юргани, Ўзбекистон прокуратурасига ҳеч ким ишонмаслиги, Шавкат Мирзиёнинг биринчи хотини Зироатхон ҳар ерда эри билан бирга бўлиш одатини йўқ қилгани, Шавкат Мирзиё шу йил АҚШга расмий ташриф билан бориб, Тошкентга бир ўзи қайтиб келгани каби воқеаларни ҳисобга олсак, бу масалага Шавкат Мирзиёнинг ўзи очиқлик киритиши кераклигини тушунамиз. Фикримизча, у шундай қилишга мажбур ва маҳкумдир. Қолаверса, Гулнора Каримовани ҳам қандай бўлмасин, қамоқда бўладими, ёки иккинчи хотин бўладими, фарқи йўқ, халққа кўрсатиш керак.