19 December 2018
15:33 - Сенсация эмас: АҚШ Президенти Дональд Трамп Америка қуролли кучлари таркибида Фазот Кучлари Қўмондонлиги тузиш ҳақида қарор имзолади
Кеча Доналд Трамп Америка қуролли кучлари таркибида Фазо Кучлари Қўмондонлиги тузиш ҳақида қарор имзолагани ростдан ҳам сенсация эмас. Ҳозир фазо ҳаётимизнинг ажралмас парчасига айланиб бораётган пайтда бундай Қўмондонлик яратилиши – олға кетиш қадамларидан биридир холос.

Ўз-ўзидан маълумки, дейди мухбиримиз, янги қўмондонлик АҚШ Қуролли кучларининг олтинчи тузилмаси бўлади. Қолган беш тузилма - пиёда қўшинлар, ҳарбий ҳаво кучлари, ҳарбий денгиз кучлари, денгиз пиёдаси ва соҳил қўриқлаш хизматидан иборат. Турли тасдиқланмаган хабарларга кўра, АҚШ 2020 йилда Фазо Қуролли Кучлари Вазирлигини ташкил этиши мумкин. Бу ҳам тўғри қадам бўлади.