20 December 2018
16:25 - Диний масхарабозлик: Ўзбекистонда “Энг маърифатли имом – 2018" танловининг мамлакат босқичи бошланганмиш. Бизда битта бўлса ҳам маърифатли имом борми ўзи?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган "Энг маърифатли имом – 2018" кўрик-танловининг мамлакат босқичи бошланибди. Унда танловнинг аввалги босқичида биринчи ўринни эгаллаган 14 нафар имом-хатиб беллашмоқда экан.

Ўта қисқа хабарда умумий гаплардан ташқари, бундай мусобақадан мақсад - Ислом дини ниқоби остида рўй бераётган уруш ва тўқнашувлар, бузғунчи ғоялар таҳдидидан аҳолини огоҳ этиб, уларга тўғри исломий таълимотни етказиш каби вазифаларни қай даражада уддасидан чиқаётганларини билиб олиш ҳам экан.

Аммо, ЎзАнинг хабарчилари саводли бўлсалар эди, энг камида қуйидаги 2 та масалани тилга олишлари керак эди.

Биринчиси. Маълумки, 2017 йил 10-11 сентябрь кунлари Остонада ўтган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити қабул қилган Декларациянинг бир жумлалик 7-чи моддаси “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги узоқ йиллардан бери айтиб келаётган фикрдан иборат: "Ислом жамиятини қолоқлик ва қашшоқликдан, ақли-идрокий қашшоқлик ҳам шунинг ичида, қутқариш керак". Бу Декларацияни Шавкат Мирзиё ҳам имзолади, яъни Ислом дунёсининг лидерлари бу фикрни қабул қилдилар.

Хўш, “Энг маърифатли имом – 2018" танловида иштирок этаётган имомларни Ислом дунёсининг Остонадаги саммитда тан олинган ғариб аҳволи нимага қизиқтирмайди, нимага улар “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг Ислом дунёси фундаментал ислоҳотларга муҳтожлиги, Ислом динининг дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишдан бошқа йўли йўқлиги ҳақида Ўзбекистон имомларига қарата қилган мурожаати билан ишлари йўқ?

Иккинчиси. Ҳамма биладики, “Толибон” каби террористик ташкилотларнинг мақсади – нафақат Афғонистонда, балки, бутун Ислом дунёсида - мусулмонлар Шариат қонунлари билан яшашига эришишдир. Шариатга кўра эса, мусулмон эркаклар 3 та хотинли бўлишга ҳақлари бор, майда ўғриларнинг кафти кесилиши, каттароқ жиноят қилганлар тош бўрон қилиб ўлдирилиши керак. Бундан ҳам муҳими, давлат исломий бўлиши, исломий давлатлар Халифаликка бирлашиши, келажакда бутун инсоният мусулмон бўлиши керак. Демак, айнан ислом террористлари ҳақиқий мусулмонлар бўлиб чиқмаяптими? Айнан улар ҳақиқий жиҳодчиларга ўхшамаяптими? Нимага Ўзбекистонлик Ислом уламоларининг бу каби фундаментал саволлар ва муаммолар билан ишлари йўқ?!?!?!

Шулардан кўриниб турибдики, “Энг маърифатли имом – 2018" танлови масхарабозлик мусобақасидир. Ислом уламоларимиз маърифатли бўлсалар, Ислом динимиз ва Ислом дунёсининг ғариб аҳволи, Остонадаги саммитда тан олинганидек, қолоқ ва қашшоқлигимиз, мусулмонлар бу замоновий дунёда биронта янгилик яратолмаганлари каби фундаментал камчиликларимиз ҳақида ўйлашлари керак эди.