Ўзбекистон Марказий Банки 2018 йил 3 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва қавс ичида 25 сентябрдаги курси:
1 АҚШ доллари - 8179,66 сўм (8079,28 сўм)
1 ЕВРО - 9468,77 (9492,35)
1 Россия рубли - 125,84 (121,46)
1 Жанубий Корея вони - 7.35 (7,25)
1 Қувайт динори - 26951,1 (26702,18)
1 Хитой юани - 1190,98 (1178,44)
1 Туркия лираси - 1380,30 (1284,12)
Ҳозир бутун дунё доллар билан яшайди, дунёга доллар ҳукмронлик қилади. Демак, биз учун долларнинг курси жуда муҳимдир. Шу сабабли, долларнинг курси бир ҳафтада яна 100,38 сўмга кўтарилгани ёмон хабар. Чунки, долларнинг курси юксалиши - сўмнинг курси тушишидир. Бу рўйхатдан кўриб турибмизки, сўмнинг курси ЕИнинг евросидан ташқари ҳамма валюталарга нисбатан тушмоқда. Аввалги ҳафталарда сўм Туркия лирасига нисбата ортиб борар экан, Туркия лираси ўзини тиклаб олса керак, аммо Ўзбекистонда тожиклар режими ағдарилмагунча, сўм ўзини тиклаб олиши мумкин эмаслигини башорат қилган эдик. Айнан шундай бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг охирида, яъни сўм девальвация қилиниб, уни эркин конвертация қилиш бошланмасдан аввал, 1 доллар 8100 сўмдан ҳам юқорида эди. Кейин Ўзбекистон Марказий Банки 900 млн доллар пул ишлатиб, шу йилнинг 1 августигача долларнинг курсини 7781 сўмга туширишга эришганди. Марказий Банк сўмнинг курсини ушлаб туриш учун пул ишлатомай қолиши билан, яъни орадан 2 ой ўтиб, 1 доллар 8179,66 сўмга чиқди.
Кўриб турибмизкии, сўм девальвациядан аввалги ҳолга тушиб бўлди, Марказий Банк сўмнинг сунъий курси бўйича ишлашга ўтса, ўртага яна қора бозор чиқади.
Яна эслатиш керакки, Марказий Банк сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан курсини ҳар ҳафта душанба куни эълон қиларди. Аммо, сўмнинг курси янада кескинроқ тушиб кетгаётганини кўрган Марказий Банк раҳбарияти Шавкат Мирзиёнинг Ҳиндистондан қайтишини кутган ва бугун унинг рухсати билан сўмнинг янги курсларини эълон қилган.
Нима ҳам дердик, “Бечора Шавкат Мирзиё ва бечора ўзбек сўми!” деймиз.