02 October 2018
02:46 -
Шавкат Мирзиё Ҳиндистонга фойдасиз, аммо расмий мақомга эга бўлган ташрифини битириб, Тошкентга қайтиб келди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан баъзи бирлари Президент Шавкат Мирзиё 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ҳиндистонда бўлгандан кейин, бугун кечаси Тошкентга қайтиб келганини билдирдилар.
Шавкат Мирзиё Ҳиндистоонинг аввалиги пойтахти Аграга 30 сентябрда келиб, Бобур авлодлари қурдирган Тош Маҳал мақбарасини биринчи турмуш ўртоғи Зироатхон билан зиёрат қилгани, кейин Деҳлига етиб келгани ва бу ерда Ҳиндистон Президенти Рам Натҳ Ковинднинг “Раштрапати Бхаван” саройида Шавкат Мирзиёни расмий кутиб олиш маросими ўтказилганини аввалги хабарлармизда билдирган эдик.
Маълум бўлишича, Шавкат Мирзиё кеча расмий кутиб олиш маросимидан кейин Ҳиндистон Президенти Рам Натҳ Ковинд, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, Ҳиндистон вице-президенти, сенат раиси Венкая Найду билан алоҳида учрашувлар ўтказди. Икки мамлакат президентлари қўшма баёнот ҳам имзолабдилар, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишга келишиб олибдилар.
Хабарларда айтилишича, Шавкат Мирзиёнинг ташрифи арафасида ўтказилган қўшма бизнес-форумда умумий қиймати 3 миллиард доллардан зиёд бўлган сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга ҳам эришилибди.
Яқинда Белорусия Президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан Ўзбекистонга келганда ҳам 2 президент ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишга келишиб олганлари хабар қилинганда, иккита ўрта миён давлат 1 млрд доллар ҳақида келишгани устидан кулган эдик. Энди Ҳиндистондек катта давлат билан 1 млрд долларлик товар айрибошлаш ҳақида келишилгани устидан хаҳолашимиз керак эмасми?
Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма бизнес-форумида умумий қиймати 3 миллиард доллардан зиёд бўлган сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича гўёки эришилган келишувлар ҳам кулгидан бошқа нарсага ярамайди. Шунчаки келишувлар қоғозда қолиб кетадиган нарсалар-ку.
Хуллас, Ўзбекстон Президентининг бир тийинга қиммат Ҳиндистон сафари битибди.
Расмда – Шавкат Мирзиё Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан.