29 September 2018
18:42 -
Жиноятга айланган масхарабозлик: Тошкентда ҳуқуқ-тартибот органлари “Биз коррупцияга қаршимиз” семинари ўтказишибди, аммо демократияни унутишибди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Давлат Хизматлари Агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси ташаббуси билан Тошкент Шаҳар Прокуратураси, Ички Ишлар Бош Бошқармаси, Жиноят ишлари бўйича Тошкент Шаҳар Суди ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида семинар ўтказилибди.
Қисқа хабарда айтилишича, йиғилиш қатнашчилари коррупцияга қарши курашни янада самаралироқ қилиш, Шавкат Мирзиёнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун ҳамда Адлия вазирининг 2018 йил 7 июнда тасдиқланган “Адлия органлари ва муассасалари ходимлари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш тартиби тўғрисидаги”ги низоми асосида ишлаш кераклигини таъкидлашибди, гўёки шунга келишишибди.
Аммо, дейди мухбиримиз, хабарга қараганда, бу учрашувда демократия умуман тилга олинмаган. Ваҳолангки, инсониятнинг тарихи кўрсатиб бўлганидек, порахўрлик ва коррупцияни минималлаштиришнинг ягона йўли демократияни ривожлантиришдир. Порахўр ва коррупционерларни қўлга олиш, уларни жазолаш билан жиддий натижаларга эришиб бўлмайди. Ўзбекистон демократия ва инсон эркинликлари бўйича ҳозир жаҳон давлатлари рўйхатида охирги ўринлардан бирида туради, ва айни замонда, порахўрлик ва коррупцияси даражаси бўйича биринчи ўринлардан жой олган. Демак, Тошкентдаги бу йиғилишни масхарабозлик деб баҳолаш ҳам унчалик тўғри бўлмасди, аслида, Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда катта ўзгаришлар қиламан деб ҳар қадамда гапириб ётган пайтда, Ўзбекистон ва халқининг келажагини ўйламайдиган жиноятчиларнинг йиғилиши бўлган. Айнан шундай жиноятчилар қўлида қолган СССР ўлган эди, бу кетишда, Ўзбекистон ҳам ўлади. Тожиклар режимининг мақсади ҳам шу.
Расмда – тахминан 30 кишининг иштирокида бўлаётган йиғилишнинг бошқарувчилари.