Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири Gazeta.uz ҳар доимгидек изоҳсиз хабар қилишича, Ўзбекистон ҳукумати электр энергияси, газ ва автомобиль ёнилғиси тарифларини оширишни режалаштирилмоқда эмиш. Ҳеч шубҳа йўқки, дейди “Ҳаракат” мухбири, бу ҳақда Шавкат Мирзиёдан буйруқ келган, ҳукумат буйруқни бажариш учун тайёрланмоқда, аҳолини ҳам бунга тайёрлаш учун неокоммунистик пропаганда бошланди.
Нимамиш, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзбекэнерго” ва “Ўзнефтмаҳсулот” компаниялари иштирокида бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида нархларни ошириш масаласи муҳокама қилинганмиш ва энергоресурслар етказиб берувчиларнинг ишлаб чиқариш ва сотишдаги зарарлари ўсиб бораётгани сабабли тарифларни, тўғрироғи, энергоресурсларни аҳолига сотиш нархини ошириш зарурлиги ҳақида маълум қилганмиш.
Аслида, бутун дунёда инфляция бор ва бунинг натижасида нархларнинг ўсиши бор. Бундай нарх ошишини ҳеч ким оқлаш билан шуғулланмайди ҳам. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, бизда энергоресурслар нархлари кескин ортади, шу сабабли халқни бунга тайрлаш ҳақида ҳам юқоридан байруқ келган. Ҳукумат учун “юқори” Шавкат Мирзиё эканлигини аҳмоқ ҳам тушунса керак.
Нархлар ортишининг асл сабаби, ҳукумат айтаётгандек, арзон нархлар туфайли энергоресурслар етказиб берувчиларнинг зарари ўсиб бораётгани эмас. Асл сабаб, ўтган йили ўзбек сўми 2 баравар девальвация қилингандан кейин, Ўзбекистонда нархлар, дунёда ҳукмронлик қилаётган долларга ўтказилса, кескин тушиб кетганидир. Демак, тушиб кетган нархларнинг кескин орттириш табиий ва кутилаётган воқеадир.
Энергоресурсларнинг нархлари қимматлашгандан кейин ҳамма нарсанинг нархи ортади. Аммо, ҳукумат ҳамманинг маошини бунга пропорционал равишда орттиролмаслиги сабабли, аҳолининг қашшоқлик ва гадойлик даражаси ҳам ортади. Маълумки, Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазирлик қилган йиллари Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ойлиги кечагина отдан тушган қозоқларникидан 8 баравар кам ҳолга тушган, Шавкат Мирзиё президентлик қилаётган 2 йилда бу фарқ яна ҳам ортган эди. Мана энди у фарқ янада кескин ортишга бошайди.
Тезда чегараларни ёпиш керак, акс ҳолда, олий маълумотли ўзбекларнинг мардикорлик қилиш учун Россия ва Қозоғистонга оқиши ҳам кескин юксалади-ку.
Хуллас, кўриниб турибдики, бундай президент ва унинг тожиклар режими билан Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатининг келажаги йўқ. Демак, майдонларга чиқиб, улардан мамлакатимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиш керак.
Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.
Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси ётади.
Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш кераклиги ҳам шубҳасиздир.