30 September 2018
07:26 - Нурсултон Назарбой Туркистон шаҳрига келди, аммо руслар босиб олган йиллари бу ерда асосан ўзбеклар яшаганини унутди

Қооқларнинг расмий “Казинформ” Агентлиги хабар қилишича, кеча Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой, аввал маркази Чимкент шаҳри бўлган ва Жанубий Қозоғистон Вилояти деб атаб келинган ҳозирги Туркистон вилоятининг янги маркази Туркистон шаҳрига келди. Хабарда Нурсултон Назарбой маҳаллий жамоатчилик вакиллари билан учрашгани ва учрашув пайтида айтган қуйидаги сўзларигина келтирилган: “Туркистонда бизни халқимизнинг кўпгина таниқли вакилларининг ҳоки ётибди. Бу шаҳарнинг тарихи – бутун қозоқ халқнинг тарихидир.” Бундан ташқари, Нурсултон Назарбой Туркистон турк халқларнинг ҳаётида алоҳида жой олишини ҳам урғулаган эмиш.

Туркистон турк халқларнинг ҳаётида алоҳида жой олиши ўз-ўзидан маълум, дейди мухбиримиз, аммо ҳақиқатга кўз юмиш, қўполроқ қилиб айтсак, ёлғон гапириш, давлат президентига ярашмайдиган нарсадир. Руслар бутун Туркистонни босиб олганларидан кейин (1895-чи йилларда) бутун Россия бўйича аҳолини рўйхатга олганларида, Чимкент, Туркистон ва Авлиёота каби шаҳарлар аҳолисининг 80-85 фоизи ўзбеклар, 5-10 фоизигина қозоқлар эканлиги маълум бўлган эди. Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ, чунки, қозоқлар ўша йилларда асосан кўчманчи бўлганлар, шаҳарларда яшамаганлар. Афсонавий улуғ Аҳмад Яссвий ҳам ўзбек бўлган.

Совет замонида руслар ўзбекларнинг тарихий шаҳарларини қозоқларга бергандилар, шундан кейин бу шаҳарлардан ўзбеклар сиқиб чиқарилган.

Энди Нурсултон Назарбой ҳеч нарса бўлмагандек, Туркистоннинг тарихини қозоқларнинг тарихи деб эълон қилиши – келажакда ўзбек-қозоқ муносаабатларига ва Турк Дунёсининг шаклланишига салбий таъсир қилиши шубҳасиздир. Ҳозир Ўзбекистонда Лубянка тарфидан яратилган тожиклар режими ҳукмронлик қилар экан, ўзбеклар ҳамма тешикларни қисиб ўтирадиган тўдага айлантирилган. Аммо, бундай ҳол чексиз давом этолмайди.

Нафақат қозоқлар, Туркистоннинг бошқа халқлари ҳам, тарихимизнинг ҳақиқатларини унутмасликлари ва бундай масалаларга ёндошишда эҳтиёт бўлишлари керак. Акс ҳолда, ишлар чатоқ бўлиши муқаррар.

Расмда – Аҳмад Яссавийнинг Туркистон шаҳридаги мақбараси. Жойи келгани учун айтиш керакки, бу улуғ зотнинг авлодлари Совет замонида Афғонистонга қочиб кетишга мажбур бўлгандилар, кейин улар Саудия Арабистонига, баъзилари у ердан Туркияга кўчиб кетдилар. Улар ҳозир ҳам Саудияда ва Истанбулда яшашади. Ўзининг шажарасини ҳам тиклаган ва Аҳмад Яссавийнинг авлоди эканлигини исботлаган Шаҳобиддин Яссавий ўтган асрнинг охирги йиллари Саудияда ва Истанбулда яшадилар, Саудияда оламдан ўтиб, ўша ерда тупроққа берилдилар. Қозоқлар Аҳмад Яссавийни қозоқ дейишга бошласалар, Шаҳобиддин Яссавий гўрида оёққа турадилар.

Шуни ҳам айтиш керакки, Ўзбекистон мустақил диктатурага айлангандан кейин Туркияга кетишга мажбур бўлган “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат Шаҳобиддан Яссавий билан яқиндан танишди, улар кўп суҳбатдош бўлдилар. Шаҳобиддин ака Саудия ва Истанбулда яшайдиган ўғиллари воситасида “Бирлик”нинг фаолияти учун керак бўлган молиявий ёрдам ҳам бериб борганлар.