Туркияда 1980 йилдан бери “Туркия Гўзали” (Miss Turkey) танлаш мусобақалари ўтказилади. Кеча бу йилги “Miss Turkey – 2018” мусобақаларининг финали бўлди. Биринчи расмда финал қатнашчиларини кўраяпсиз. 1-чи ўринни олган, яъни “Miss Turkey – 2018” унвонига қўлга киритган Шеввал Шоҳин (Şevval Şahin) олдинги қаторнинг марказида, 2-чи ва 3-чи ўринларни олган Tara Madelein De Vries ва Roda Irmak Kalkan унинг ўнг ва чап тарафида туришибди.
Ҳозир мақсади Туркияда ҳамма аёлларни ҳижобга ўраш, Туркияни мусулмонлар Шариат қонунлари билан яшайдиган исломий давлатга айлантириш бўлган исломчилар ҳокимиятда эканлигини ҳисобга олсак, кечаги “Miss Turkey – 2018” мусобақалари ва ярим яланғоч қизларнинг бундай расмларга тушишлари - исломчиларга мисли кўрилмаган шапалоқ бўлганини гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ.
Аммо, ҳамма нарсани фақат бу шапалоқ билан тушунтириб бўлмайди, чунки Туркияда бўлаётган жараёнлар шапалоқдан ҳам мураккаб.
Масалан, Президент Ражаб Эрдўған ва унинг турмуш ўртоғи Эмина хоним “Miss Turkey – 2018” мусобақалари ўзларига шапалоқ эканлигидан қўрқиб кеча Нью-Йоркка қочиб қолдилар деб бўлмайди. Ражаб Эрдўған Нью-Йоркда очилган БМТ Бош Ассамблеясининг мажлисида қатнашиш учун у ерга кетди ва одати бўйича Эмина хонимни ҳам олиб кетди. Мақсад – Эмина хонимнинг ҳижобини ҳаммага кўрсатиш, ўз вақтида жамоат жойларида ҳижобда юришни тақиқлаган улуғ Отатуркга тупирганини намойиш қилиш.
Аммо, шуни урғулаш керакки, Ражаб Эрдўған ва Эмина хоним ҳижоб масаласида ғалаба қозонганларидан эс-ҳушларини йўқотиб, аёллар Ислом динига кўра номаҳрамлар олдига юзи очиқ ҳолда чиқолмаслигини унутдилар. Бунақа шармандаликлар билан эса, Ислом дини ўлимга маҳкум.
Ислом динини ўлимдан сақлаб қолишнинг ягона йўли – Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказиш, Ислом динида кўпайиб кетган хато тушунчалардан тозаланиш ва, энг муҳими, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир.
Иккинчи расмда – Эмина Эрдўған Нью-Йоркда қандайдир учрашувда юзи очиқ ҳолда номаҳрамлар олдида нутқ сўзламоқда. Қизиқ, у учрашув қатнашчиларига Туркиядаги ярим яланчоч қизларни ҳижобга ўраш режаларини тушунтирмоқдами?