Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборотт воситалари ҳеч бир таҳлилсиз хабар беришларича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган АҚШнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратленни кеча қабул қилибди ва мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун унга “Дўстлик” ордени топширибди.
Бу воқеага янгидан таҳлил бериб ўтириш ўрнига, “Ҳаракат” Агентлиги 2018 йил 21 апрелдаги хабарида берилган таҳлилни эслашдан фойда бор.
Ўша хабаримизда АҚШ Давлат Департаменти дунё давлатларида инсон ҳақларининг 2017 йилги аҳволи бўйича ҳисоботини эълон қилгани, бу ҳисоботда Ўзбекистон – конституциявий давлат деб ҳисобланса ҳам, аслида, Президент ва унинг тарафдорлари ҳукмронлик қилаётган давлат эканлиги айтилгани урғуланади. Айнан ўша ҳисоботда 2016 йил 4 декабрда Ўзбекистонда рақобатчиликнинг уруғи ҳам бўлмаган, сайловчиларга танлаш учун сиёсий альтернативлар ҳам берилмаган президентлик сайловлари бўлиб ўтгани ва ўша пайтгача Бош вазир бўлган Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонгани ҳам айтилади. Қисқа қилиб айтсак, АҚШ Давлат Департаменти Ўзбекистонни катта зиндонлар рўйхатига киритган.
Ваҳолангки, шу йилнинг 4 январида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен “Америка Овози” радиосининг ўзбекча хизматига берган интервьсида Ўзбекистонни инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилувчи жаннатсимон ўлкага айланиб бўлганини айтиш билан бир қаторда, Шавкат Мирзиёни иккинчи Худо қилиб эълон қилворганди.
“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат бу ҳақда АҚШ Президенти, Давлат Котиби ва “Америка Овози” радиоснинг раҳбарларига хат ёзиб, Памела Спратленнинг бу интервьюсини АҚШнинг юзида умрбод қиладига қора доғ деб баҳолаган эди. Тахмин қилиш мумкинки, АҚШ раҳбарияти Абдураҳим Пўлатнинг ҳам фикрини инобатга олиб, Тошкентдаги ўз элчисини алмаштирмоқда.
Шавкат Мирзиёни ҳам тушуниш мумкин. АҚШ расмийлари Ўзбекистонни катта зиндон деб баҳолаётган пайтда Памела Спратлен зиндонбошини сал кам Худо қилиб кўрсатишга уриниши билан ўзини Шавкат Мирзиёнинг дўсти сифатида кўрсатиб бўлган эди. Шавкат Мирзиё буни қадрлаб, унга “Дўстлик” ордени бергани шубҳасиздир. Аммо, бу орден бериш воқеаси Ўзбекистон тарихида қора доғ бўлиб қолади. Вақти келиб, Памела Спратленнинг ўзи бу орденни ахлатхонага улоқтиради.
Ўзбекистонда тарқатилган хабарларда кўкрагига “Дўстик” ордени осилган Памела Спратлен ва орденни осиб бўлган Шавкат Мирзиёнинг биргаликда тушган расмлари бор.