25 September 2018
01:31 -
Шавкат Мирзиёдан ўрганиб, Нурсултон Назарбой ҳам ўзбекларни талашга бошладими?
Қозоқларнинг бош ахборот воситаси “Казинформ” кеча эълон қилган “Единая цена на хлопок будет установлена в Туркестанской области” сарлавҳали хабарда айтилишича, қишлоқ хўжалиги, жумладан, пахта етиштириш билан шуғулланадиганлар асосан ўзбек бўлган Қозоғистоннинг аввалги Чимкент, ҳозирги Туркистон вилоятида деҳқонлардан, яъни ўзбек деҳқонлардан пахтани сотиб олиш нархи тайинланибди.
Хабарда айтилишича, Чимкент вилоятидаги Еттисой ва Макатарлск туманларининг ҳокимлари 11 та пахтани қайта ишлаш заводининг раҳбарлари билан учрашиб, деҳқонлардан пахтани қайси нархда сотиб олиш ҳақида келишибдилар. Масхарабозликни қаранг, дейди “Ҳаракат” мухбири, пахтани деҳқонлар етиштиришади, аммо пахтани сотиш нархини деҳқонларсиз, маҳаллий ҳокимлар ва пахтани сотиб оладиганлар белгилашади.
Ўзбекистонда Ислом Карим замонида ҳам, Шавкат Мирзиё замонида ҳам, айнан шундай қилинарди ва қилинмоқда. Яъни, деҳқонлар ўзлари етиштирган пахтани дунё пахта бозорида эмас, тожиклар режими белгилаган нархда режимнинг ширкатларига сотишга мажбур эдилар.
Қаранг энди, бозор иқтисодиётига ўтиб бўлган Қозоғистон ҳам иқтисодиёти ўлаётган Ўзбекистоннинг йўлига ўтмоқчими? Балки, Қозоғистон бутунлай социалистик иқтисодиётга ўтмоқчи эмасдир, мақсад – ўзбекларни талашдир.
“Казинформ”нинг хабарида айтилишича, Қозоғистонда пахта терими бошланди ва заводлар ўзбек деҳқонларга 1 тонна пахта учун 170 минг тенге, яъни бир кг пахта учун 170 тенге тўлайдилар. Бугун 1 доллар 354,12 тенге эканлигини ҳисобга олсак, бечора ўзбек деҳқонлар 1 кг пахта учун 48 цент, яъни ярим доллардан ҳам кам пул оладилар. Қозоғистонга нисбатан ўта қашшоқ бўлган Ўзбекистон учун шунча пул ҳам ёмон бўлмасди, аммо Қозоғистонда 1 кг пахта хомашёсини 48 центга соттириш – қароқчилар тарафидан ўзбекларни талашдан бошқа нарса эмас.
Нима ҳам дердик, “Офарин Шавкат Мирзиё!” деймиз. Чунки, айнан у Нурсултон Назарбойга шундай маслаҳат бергани шубҳасиздир.