24 September 2018
17:52 - Бечора Ўзбекистонимиз: Сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан янги курси эълон қилинди, сўмнинг чўкиши давом этмоқда

Ўзбекистон Марказий Банки 2018 йил 25 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва қавс ичида 11 сентябрдаги курси:

1 АҚШ доллари - 8079,28 сўм (8039,00 сўм)

1 ЕВРО - 9492,35 (9347,75)

1 Россия рубли - 121,46 (118,05)

1 Жанубий Корея вони - 7,25 (7,17)

1 Қувайт динори - 26702,18 (26575,21)

1 Хитой юани - 1178,44 (1170,52)

1 Туркия лираси - 1284,12 (1303,07)

Ҳозир бутун дунё доллар билан яшайди, дунёга доллар ҳукмронлик қилади. Демак, биз учун долларнинг курси жуда муҳимдир. Шу сабабли, долларнинг курси бир ҳафатада яна 40,28 сўмга кўтарилгани ёмон хабар. Чунки, долларнинг курси юксалиши - сўмнинг курси тушишидир. Бу рўйхатдан кўриб турибмизки, сўмнинг курси Туркия лирасидан ташқари ҳамма валюталарга нисбатан тушмоқда. Сўмнинг курси Туркия лирасига тушишининг сабаби ҳам бор. АҚШнинг санкциялари остида Туркиянинг ўзи оғир аҳволда. Туркия лираси ўзини тиклаб олса керак, аммо Ўзбекистонда тожиклар режими ағдарилмагунча, сўм ўзини тиклаб олиши мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг охирида, яъни сўм девальвация қилиниб, уни эркин конвертация қилиш бошланмасдан аввал, 1 доллар 8100 сўмдан ҳам юқорида эди. Кейин Ўзбекистон Марказий банки 900 млн доллар пул ишлатиб, шу йилнинг 1 августигача долларнинг курсини 7781 сўмга туширишга эришганди. Марказий Банк сўмнинг курсини ушлаб туриш учун пул ишлатомай қолиши билан, яъни орадан 2 ой ҳам ўтмасдан, 1 доллар 8079,28 сўмга чиқди.

Жараёнлар шундай кетаверса, сўм яқинда девальвациядан аввалги ҳолга тушади, Марказий Банк сўмнинг сунъий курси бўйича ишлашга ўтса, ўртага яна қора бозор чиқади. Шавкат Мирзиё қаерга учади?