Мамлакатимиз Конституциясига кўра, уч ҳокимият – қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимиятлари бир-биридан мустақил бўлиши кераклигига қарамасдан, улар мамлакат президенти, тўғрироғи, диктаторининг қўғирчоқлари эканлигини ҳамма билади. Аммо, ҳамма билмайдиган нарса шундан иборатки, бизда Олий Мажлиснинг юқори палатаси ҳисобланадиган Сенат, демократик давлатларда каби тўғридан-тўғри халқ тарафидан сайланмайди, аксинча, 100 сенаторнинг 16 нафари президент тарафидан тайинланади, қолган 84 нафари Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва ҳамма вилоятларда шу ҳудудларга кирувчи шаҳар ва туман вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлисида гўёки сайланади. Ҳар бир ҳудуддан 6 нафар Сенатор сайланади.
Алоҳида айтиш керакки, сенаторларни бундай сайлашнинг Ўзбекистонда қабул қилинган йўли - Ливиянинг қонхўр диктатори Муаммар Каддафий узоқ йиллар аввал таклиф қилган нодемократик йўлдир. Шу сабабли, “Ҳаракат” Агентлиги аввалги хабарларида бундай Сенатни “кадда-Сенат”, сенаторларни “кадда-Сенатор” деб аташни таклиф қилган. Бу тўғри таклиф ва уни ҳамма ишлатиши керак.
Хуллас, қисқа қилиб айтсак, жорийдаги йилнинг 22 сентябрда ўтказилган кадда-Сенат Кенгашининг мажлисида кадда-Сенатнинг навбатдаги ўн олтинчи ялпи мажлисини 27 сентябрда ўтказиш ҳақиқда қарор чиқарибди.
Бу ҳақда хабар берган ЎзА бир нарсани айтмаган. Гап шундаки, демократик давлатларда президентнинг қўғирчоғи эмас, мустақил орган бўлган парламентлар, ёзги дам олишни ҳисобга олмасак, доимий ишлайдилар. Аммо, бизда бундай эмас, Олий Мажлиснинг иккала палатаси ҳам қўғирчоқ бўлиб, бу қўғирчоқлар доимий ишламайдилар. Қонунчилик палатаси тез-тез йиғилиш ўтказиб турса ҳам, кадда-Сенат йилда учдан кам бўлмаган бир нечтагина йиғилиш ўтказади. Яъни, бу нарсалар ҳам Олий Мажлис масхарабозлик органи эканлигининг яна бир исботидир.
Нима ҳам дердик, Шавкат Мирзиё 27 сентябрда ўзининг қўғирчоқлари бўлган кадда-сенаторларни тўплаб, ўзи истаган ва аллқачон ўз Маъмурияти тарафидан тайёрлаб қўйилган ҳужжатларни гўёки қонунлаштириб олмоқчи.
Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, бундай президент, унинг тожиклар режими ва бундай қўғирчоқ парламент билан келажагингиз йўқ. Шундай экан, майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиш керак.
Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.