Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, қандайдир журналист Беруний Алимов “Ҳуррият” газетасида Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги имижини шакллантиришга оид мақола эълон қилибди ва мамлакатимиз имижи чет элларда ҳалигача салбий бўёқларда берилаётганини тан олибди. Табиий, бунинг айбдори Ўзбекистондаги мавжуд сотқин режим эканлигини очиқча эмас, турли имо-ишоралар билан кўрсатишга ҳаракат қилибди.
Ҳа, айнан шундай, ҳозирча қўғирчоқ бўлган журналист Беруний Алимов режимнинг айби нимада эканлигини очиқча кўрсатмаган, балки, режимнинг қасдидан қўрққани учун атайлаб кўрсатмаган.
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган режимнинг асосий айби – Ўзбекистон ва ўзбек миллатини ўлдирииш учун Лубянкага ёлланганидир, яъни сотқинлигидир. Бу режим Лубянкаага ишлайди. Демак, мамлакатимиз имижи чет элларда ҳалигача салбий бўёқларда берилаётгани тожиклар режимининг айби эмас, ўз мақсади йўлида тўғри иш олиб бораётганининг кўрсатгичидир.
Ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми Ўзбекистонда ривожланган давлатлардан 30-40 баравар камлигини қўйиб туринг, кечагина отдан тушган қозоқлардан 8-10 баравар кам экан, бизда аҳолининг ўртача ойлиги ҳам қозоқларникидан шунча кам экан, Ўзбекистоннинг имижини ИЖОБИЙ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИ, ижобий қилиш учун ишни ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишдан бошлаш керак.
Беруний Алимов каби журналистлар тушуниши ва қўрқмасдан ёзиши керакки, фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётиши керак.
Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси туриши керак. Чет элдан келаётган инвестициялар ҳам керак, аммо улар Ўзбекистонни катта ўзгаришларга олиб боролмайди.
Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун, авваламбор, энг кучли ҳақиқий демократик мухолифат, яъни онамухолифат бўлган “Бирлик” Партиясини тан олиш ва тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.