23 September 2018
02:18 - Ўзбекистон Ички Ишлар Академиясидаги саводсизларга “Ҳаракат”нинг маслаҳати: Коррупцияга қарши курашнинг энг самарали йўли демократиядир

Мамлакатимизда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси бўлган ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Академиясида “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш – коррупцияга қарши курашнинг энг муҳим мезони” мавзусида конференция ташкил этилибди. Аммо, хабарда конференция қачон бўлгани ҳам айтилмайди.

Аслида, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири, бундай тадбир ўтказилиши ижобий воқеа. Ўзбекистон порахўрлик ва коррупция ботқоғида ўлаётган давлат эканлигини ҳам ҳисобга олсак, ўта муҳим воқеадир.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари масъул ходимлари ва ҳатто қандайдир курсантлар иштирок этган бу конференцияда коррупцияга қарши курашишда идоралараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини қатъий таъминлаш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ижросини таъминлашга келишилибди ва керакли вазифалар белгилаб олинибди.

Коррупцияга қарши курашда бу санаб ўтилган чора-тадбиларларнинг ижроси ҳам ижобий роль ўйнаши ўз-ўзидан маълум. Лекин... Ўзбекнинг машҳур мақолига кўра, ҳамма нарса “лекин”дан кейин бошланади.

Лекин, дунёнинг тажрибаси кўрсатиб бўлдики, мамлакатлардаги демократия даражаси – ўша мамлакатлардаги порахўрлик ва коррупция даражасига тескари пропорционалдир. Яъни, демократия юксак даражада бўлган мамлакатда порахўрлик ва коррупция минимал бўлади. Масалан, Буюкбританидаги The Economist Intelligence Unit тадқиқот марказига кўра, 2016 йилда дунёнинг 167 давлати ичида энг демократиклари қуйидаги 10 таликдан иборат бўлган: Норвегия, Исландия, Швеция, Янги Зеландия, Дания, Канада, Ирландия, Швецария, Финнлядия ва Австралия.

Энг нодемократик давлатлар эса қуйидагилар: Ўзбекистон, Конго, Саудия Арабистони, Тожикистон, Туркманистон, Экваториал Гвинея, Марказий Африка Республикаси, Чад, Сурия, Шимолий Корея.

Жойи келгани учун эслатамиз, The Economist Intelligence Unit марказидан ҳам машҳур ва ҳурматли бўлган АҚШнинг Freedom House (Озодлик Уйи) ташкилотининг шу каби рўйхатида Ўзбекистон охиридан 10-чи эмас, охиридан 2-3-чи ўринларни Шимолий Корея билан бўлишиб туради.

Ўта машҳур Transparency International ташкилотига кўра, дунёда коррупция ва порахўрлик даражаси энг кам мамлакатлар – демократия даражаси энг юксак бўлган мамлакатлардир. Рўйхатнинг охирги қисмида эса, демократия даражаси паст бўлган Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Шимолий Корея, Сурия, Экваториал Гвинея, Конго каби давлатлар турибди.

Кўриниб туридики, демократия даражаси ўта паст бўлган Ўзбекистон каби давлатларда порахўрлик ва коррупция энг юқори даражада. Шундай экан, Ўзбекистонда коррупция билан курашиш масалалари муҳокама қилинган Ўзбекистон Ички Ишлар Академиясидаги крнфернцияда айнан демократияни ривожлантириш масаласи кун тартибидан бўлиши керак эди-ку. Аммо, бу конференцияда демократия масаласи умуман тилга олинмаган ва бу конференция навбатдаги масхарабозликдан бошқа нарса бўлмаган.

Кеч бўлса ҳам, Ўзбекистон Ички Ишлар Академиясига “Ҳаракат”нинг маслаҳатларини йўллаймиз: Ўзбекистонда гуллаб ётган порахўрлик ва коррупцияни минималлаштиришнинг ягона йўли – мамлакатимизда демократияни ривожлантиришдир. Демократия даражаси энг кам бўлган мамлакат бизники-ми, демак, порхўрлик ва коррупция ҳам бизда юксак даражада қолаверади.

Расмда дунё давлатларида коррупция ва порхўрлик даражасини кўрсатувчи харитани кўрмоқдасиз. Transparency International тайёрлаган бу харитада порахўрлик ва коррупция кам бўлган давлатлар зангори рангга бўялган, бу иллат кучлироқ бўлган давлатларнинг харитадаги ранги қуйиқлашиб, тўқ қизилдан қорагача етиб боради. Кўриб турибсизки, Ўзбекистон қора рангда бўлмаса ҳам, қорага энг яқин рангда.