Украинанинг оммавий ахборот воситалари Президент Петр Порошенконинг “Украина ва Россия Федерацияси ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик бўйича Шартнома”ни бекор қилувчи шу йил 17 сентябрда имзолаган қарори бугун кучга кирганини эълон қилдилар. 1997 йили ўша пайтдаги икки мамлакатнинг президентлари Борис Ельцин ва Леонид Кучма тарафидан имзоланган Шартноманинг муддати 2019 йил 31 мартда тугаши керак экан.
Шундоқ ҳам муддати ярим йилдан кейин битаётган Шартноманинг ҳозир намойишкорона бекор қилиниши - Россия ва унинг президенти Владимир Путин учун катта шапалоқ бўлишини ҳар ким тушунади. Бунинг устига, кеча АҚШ Сенати Пентагоннинг Украинага 2019 йилда берадиган ҳарбий ёрдамини $250 миллионга чиқариш ниятини маъқуллабди. Бу – Россия ва Владимир Путинга иккинчи шапалоқ бўлди.
Ҳамма биладики, ҳозир Ғарб тарафидан Россияга қарши қилинаётган ҳамма ишлар Россия 2014 йилда Қримни расман, Донбасни феълан босиб олгандан кейин бошланди. Ҳозир Россия шармандали аҳволга тушиб бораётганини бекитиш учун Сирия баҳонасидла ўзининг Ўрта Шарқдаги мавқеини мустаҳкамлаб олиш учун ҳаракат қилмоқда. Аммо, у ердаги унинг ҳамкорлари Эрон ва Туркия биринчи имконият пайдо бўлиши билан Россини сотиб кетишлари мумкинлигини ҳамма билади. Владимир Путин ҳам.
Россиянингн бундан бошқа муаммолари ҳам кўп. У “Тоғли Қорабоғ” жанжалида арманиларни, Марказий Осиёда ўзбекларга қарши тожикларни қўллаб-қувватлаши билан ўзига катта душманлар орттирмоқда. Калининград (Кенисбераг) ва Курил ороллари муаммолари ҳам Россия учун катта бош оғриғи эканлигини унутмайлик. Нима ҳам дердик, бечора Россия, бечора Путин, деймиз.