Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч бир таҳлилсиз хабар беришича, “Ўзбекистон-Афғонистон“ Дўстлик Жамияти ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро Муносабатлар ва Хорижий Мамлакатлар билан Дўстлик Алоқалари Қўмитасида “Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларида янги давр” мавзусида давра суҳбати ташкил этилибди.
ЎзАнинг хабарида “Ўзбекистон-Афғонистон“ Дўстлик Жамияти қачон тузилгани, “Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларида янги давр” мавзусида давра суҳбати қачон ўтказилгани мутлақо тилга олинмайди. Тошкент Давлат Шарқшунослик Институти ректори Абдураҳим Маннонов “Ўзбекистон-Афғонистон“ Дўстлик Жамияти раиси бўлганигина айтиб ўтилади. Нима ҳам дердик, Ўзбекистонда хабарчилик масхарабозлик экан, ЎзАнинг масхарабозларидан бошқа нима ҳам кутиш мумкин?
Қисқа хабарда айтилишича, “Ўзбекистон-Афғонистон” Дўстлик Жамияти халқларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш имконини берармиш. Аслида, аҳмоқ ҳам тушунадики, ҳар қандай икки давлат ўртасида тузилган бу каби дўстлик жамиятларининг мақсади икки халқ ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантиришдир. Аммо, бундай жамиятлар амалда бирон иш қилоладиларми? Дунёдаги бу каби жамиятларнинг мутлақо кўпчилиги қоғоздагина бор, улар пичоққа илинадиган биронта иш қилдмайдилар. Ҳеч шубҳасиз, “Ўзбекистон-Афғонистон” Дўстлик Жамияти ҳам қоғоздагина яшайди.
Аммо, ўзбеклар шундай бўлишига йўл бермасликлари керак. Маълумки, 5-7 миллион ўзбек яшайдиган Афғонистонда шу пайтгача биронта ўзбек мактаби бўлмаган. Бундан бир неча йил аввал ўша пайтаги Ўзбекистон президенти Ислом Карим Афғонистонда тожикча мактаб қуриб берган эди. Бу ҳаромий тожикдан бошқача иш ҳам кутиб бўлмасди-ку.
Хўш, “Ўзбекистон-Афғонистон” Дўстлик Жамияти ҳам, Ўзбекистоннинг жорийдаги президанти Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режими ҳам, ҳаромий Ислом Каримнинг сиёсатини давом эттириб Афғонистон тожикларига ёрдам бериш билангина шуғулланадиларми, бу ерда ўзбек мактаби очиш ҳақида ўйлайдиларми? Афғонистонда феълан вице-президент бўлган ўзбек Абдурашид Дўстим қонунларга зид равишда ҳозир бир четга улоқтирилган. Янги тузилган жамият Абдурашид Дўстимнинг тақдири билан қизиқадими?
Ўзбекистон ўзбеклари бу саволлар устида ўйлашлари, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимига уларнинг вазифаси Афғонистондаги ўзбекларнинг тақдирига бефарқ бўлмаслик эканлигини эслатишлари керак.