19 September 2018
01:24 -
АҚШдан ўзбекларга яхши хабар: 2019 йилда Ўзбекистондан қабул қилинадиган муҳожирлар сони оширилди
АҚШнинг Politico газетаси хабар беришича, Доналд Трамп 2019 йилда АҚШ тарафидан қабул қилинадиган муҳожирлар сонини 2018 йилга нисбатан яна кескин камайтирибди. Аслида, у президентлик курсисига ўтириш билан шундай иш бошлаган эди. Аввалари ҳар йили 100 минг муҳожир қабул қилинар экан, Доналд Трамп бу рақамни 2017 йилдаёқ камайтиришга бошлаганди. 2018 йилда 45 минг муҳожир қабул қилиш режалаштирилганди, 2019 йилда 30 минг муҳожир қабул қилиш режаси тасдиқланибди.
Масалан, Афғонистон, Эрон, Ироқ, Сирия каби Ўрта Шарқ ва Жанубий Осиё давлатларидан қабул қилинадиган муҳожирлар сони 2018 йилда 17,5 минг бўлган экан, 2019 йилда 9 минг бўлади. Африкадан қабул қилинадиган муҳожирларнинг сони бу йилги 19 мингдан 11 мингга туширилган.
Аммо, баъзи минтақаларни хурсанд қилдирадиган ўзгаришлар ҳам бор. Масалан, Лотин Америксидан қабул қилинадиган муҳожирлар сони бу йилги 1,5 мингдан 3 мингга чиқарилади. Европа ва Марказий Осиёдан келадиган муҳожирларнинг сони эса, бу йилги 2 мингдан 3 мингга чиқарилибди. Мана бу ортиш ўзбеклар учун яхши хабардир. Чунки, Европа ва Марказий Осиёдан АҚШга кўчадиган муҳожирларнинг сони 1 мингга ортса, ўзбеклар учун ҳам бир неча ўнталик ортиш бўлиши муқаррар.
Politico газетаси хабарининг энг муҳим жойи шундаки, АҚШ ислом терроризмининг ўчоғи бўлаётган Ислом давлатларидан муҳожирларининг келишини камайтириш йўлидан кетмоқда. Айни замонда, америкаликлар СССР пайтида дунёвийлик/секуляризмга кўниккан Марказий Осиё мусулмоналари ичида терроризмга мойиллик кўрсатадиганлар камлигига ишонмоқдалар ва тўғри қилмоқдалар. Аммо, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг ислом тероризми маркази Туркия ва Марказий Осиёга кўчиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришларини ҳам унутмаслик керак.