Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишларича, шу кунларда Ўзбекистонга АҚШнинг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича махсус ваколатли элчиси Сэм Браунбэк (Sam Brownback) келади. АҚШ Конгресснинг иккала палатасида олдинма кетин депутат бўлган, 2011 йидан 2018 йил 31 январгача Канзас штатининг губернатори лавозимида ишлаган бу сиёсатчи шу йил ферваль ойида АҚШнинг Халқаро Диний Эркинликлар бўйича Махсус Ваколатли Элчиси этиб тайинланган эди. У шу келишида Ўзбекистондан ташқари Польша ва Укринага ҳам бўлади.
АҚШ Давлат Департаментининг бу ҳақдаги пресс-релизида айтилишича, жаноб Браунбэк Ўзбекистонда юқори даражали давлат амадорлари билан Ўзбекистонда яқинда дин эркинлиги соҳасида қилинган ижобий қадамларни муҳокама қилади ва Ўзбекистон дин ҳамда эътиқод эркинлиги соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш учун қиладиган ислоҳотларни рағбатлантиради.
Давлат Департаментининг пресс-релизидан тушуниш мумкинки, АҚШда, бутун Ғарб давлатларида каби, Ислом дини учун эркинлик нима эканлигини ҳам ҳалигача билмайдилар.
Ҳамма гап шундаки, Ислом динида Қуръонни хато тафсир қилишдан келиб чиққан жуда кўп хато тушунчалар бор. Айнан шу тушунчаларга кўра, давлатлар исломий бўлиши, улар Халифаликка бирлашиши, мусулмонлар Шариат қонунларига кўра яшашлари шартлигидир. Шариатга кўра эса, эркаклар бир нечта хотинли бўлиш, хотинларидан бир неча кишининг гувоҳлигида 3 марта “талоқ” деб ажралиш ҳаққига эга эканликлари, аёллар бир неча эрлик бўлишини қўйиб туринг, умуман эрдан ўз истаклари билан ажралиш ҳаққига эга эмасликлари, майда ўғриларнинг қўли кесилиши, каттароқ жиноят қилганлар тошбўрон қилиб ўлдирилиши кераклиги ва ҳоказо, ва ҳоказолардир. Ал-Қоида, Толибон, ИШИД ва бошқа террористик ташкилотларнинг мақсади - айнан шу шартларни ҳаётга жорий қилиш-ку.
Демак, бугун Ислом динига тўла эркинлик бериб бўлмайди, демак, Ислом дунёсида, Туркия, Ўзбекистон, Миср ва бошқа бир қатор Ислом давлатларида бўлгани каби, тўла демократия бўлолмайди. Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси бир ҳафта аввал Ўзбекистонга келганида ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёга бу соҳада дарс бериб, унинг шокка туширганини “Ҳаракат” ўз хабарларида ёзган эди.
Нима, энди жаноб Браунбэк Шавкат Мирзиёни шокдан чиқариб, уни Ўзбекистонда тўла дин ва эътиқод эркинлиги жорий қилишга рағбатлантирадими? Агар у шундай қилолса, нафақат Ўзбекистон, балки, бутун Ислом дунёсида демократияни ўлдиришга ва ислом терроризмини янада кенгроқ ёйилишига хизмат қилган бўлади. Чунки, бугун Ислом динига тўла эркаинлик бериш – демократиянинг ўлдириш ва ислом терроризмини рағбатлантиришдир.
Бу боши берк кўчадан чиқишнингн ягона йўли, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётганидек, Қуръонни қайтадан тафсир қилиш, унинг асосида Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришишдир.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси бу соҳани яхши билмайдиган жаноб Браунбэкга Ислом дунёсидаги, жумладан, Ўзбекистондaги аҳволни яхши тушунтириш керак. Акс ҳолда, жаноб Браунбэкнинг Ўзбекистонга келиши фойдадан кўпроқ зарар беради.