Афғонистонда инглиз тилида ишлайдиган Tolonews.com сайти хабар қилишича, бугун пешиндан кейин мамлакатнинг Нангархар вилоятидаги Мўхмондара туманида ўлимчи-террорист ўзини-ўзи портлатиб камида 19 кишини ўлдирди. Ярадорларнинг сони 60 атрофида. Одамлар маҳаллий полция раҳбарининг истеъфосини талаб қилиб тўпланган эканлар. Ўлимчи-террист ўзини ўша тўпланганлар ичида портлатибди.
Хабарда айтилмаса ҳам тушуниш мумкинки, бу терактни Толибон уюштирган ва Толибон билан музокаралар олиб бориш натижасида Афғонистондаги урушга чек қўйиш мумкинлигини гапириб келаётган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёга нисбатан хоинлик қилган.
Яна ким билади, балки, бу теракт Шавкат Мирзиё билан келишиб қилинган ва террористлар келишув доирасида, режалаштирилган 100 киши ўрнига, фақат 19 кишини ўлдириш билан чекланганлар. Афғонистон халқи ҳалок бўлганлар сонини камайтириб берган Шавкат Мирзиёга миннатдорчилик билдириши керак.
Tolonews.com сайтидан олинган расмда одамлар терактда ярадор бўлганларни портлаш жойидан замбилларда олиб чиқаётганларини кўрмоқдасиз.