12 September 2018
07:31 - Душанбеда 27-28 сентябрда МДҲ саммити бўлади, Александр Лукашенко ва Шавкат Мирзиё Турсунзода шаҳрига бориб ТАЛКО заводини кўрмоқчилар. Мақсад жуда шубҳали!

Тожикларнинг Asia-Plus Агентлиги кеча хабарларидан бирини шу йил 27-28 сентябрь кунлари Душанбеда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг саммити бўлиши ҳақида гапришдан бошлаб, кейин мавзуни бошқа тарафга буриб юборгани қизиқ. Нимамиш, МДҲ саммити доирасида Белорусия ва Ўзбекистон президентлари Александр Лукашенко ва Шавкат Мирзиё Тожикистон металлургларнинг шаҳри ҳисобланадиган Турзунзода шаҳрига бориб, у ердаги ТАЛКО (Тожикистон Алюминий Компанияси) заводининг иши билан танишармишлар.

Бу икки президент истаган жойларини бориб истаган нарсаларини кўришлари мумкин, аммо буни “МДҲ саммити доирасида” деб айтиш масхарабозликдан бошқа нарса эмас.

Бунинг устига, унутмайликки, ТАЛКО заводи узоқ йиллар Ўзбекистон-Тожикистон алоқаларига қора соя соя солиб турган. Бунинг иккита сабаби бор. Биринчиси, Тожикистон-Ўзбекистон чегарасига яқин жойда жойлашган бу завод Ўзбекистоннинг экологияси учун ҳам хавфли бўлгани сабабли, Ўзбекистон қўшнимиздан хавфни камайтириш йўналишида керакли ишлар қилишни талаб қилиб, БМТгача шикоят билан чиқса ҳам, Тожикистон ҳеч нарса қилмаган. Иккинчиси, бу завод Тожикистон иқтисодиётига катта фойда келтиришига қарамасдан, яъни бу завод экспорт қилаётган алюминий Тожикистонга келаётган валютанинг 75 фоизини ташкил қилишига қарамасдан, тожиклар Ўзбекистондан бу завод учун олинаётган табиий газга ўз вақтида пул тўламасдилар. “Ҳаракат” Агентлиги ҳам ўз вақтида бу мавзуга катта эътибор бериб келган.

Ўзбекистон-Тожикистон орасига қора соя солиб турган ТАЛКО атрофидаги муаммолар ҳалигача бартараф қилинган йўқ. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, Ўзбекистондаги тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиё Ўзбекистоннинг манфаатларига тупириб, ҳаммага ўртадаги муаммолар гўёки битгани ҳақида сигнал бериш учун ТАЛКОга бормоқчи. Нима учун унга Белорусия президенти ҳамкорлик қилмоқчи эканлигини ҳозирча тушуниб бўлмайди.

Аммо, Шавкат Мирзиёни ўзбеклардан кўпроқ тожикларнинг муаммолари қизиқтираётгани, ўзбекларни ўйлантириб қўйиши керак. Бундай президент билан Ўзбекистоннинг келажаги борми, деган савол ўртага қўйилиши шарт.

Расм Asia-Plus Агентлигининг сайтидан олинган.