Ўзбекистондаги тожиклар режимнинг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz cайти ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов инвесторга жой тақдим этишга ваъда бериб, 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.
Хабарда айтилишича, 1976 йилда туғилган Бахтиёр Абдусаматов 1996 йили Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетини, 2003 йили Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетини тамомлаган, турли йилларда Ташқи Иқтисодий Алоқалар, Инвестициялар ва Савдо Вазирининг ўринбосари ҳамда Табиатни Муҳофаза Қилиш бўйича Давлат Қўмитаси Раиси сифатида ишлаган. У 2017 йил 11 апрелда Президент Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор чоғида ҳайфсан олган ва туман ҳокимлигига туширилган экан.
Маълумки, Ўзбекистон инсон эркинликлари ва демократия даражаси бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида ОХИРГИ ўринлардан бирида, коррупция ва порахўрлик даражаси бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида БИРИНЧИ ўринлардан бирида туради. Ўзбекистон шу аҳволга тушган йиллари Шавкат Мирзиё туман ва вилоят ҳокими, кейин Бош вазир лавозимларида ишлган. Ҳеч шубҳа йўқки, унинг ўзи бош порахўрлардан бири. Демак, коррупция ва порахўрликка қарши курашни Шавкат Мирзиёнинг қўлга олишдан бошлаш керакмасми?
Шавкат Мирзиё пора билан қўлган тушмаганини гапирувчилар ҳам чиқиши мумкин. Аммо, у кишини жавобгарликка тортиш учун бошқа исботланган жиноятлар бор. Мана улардан биттаси.
Маълумки, дунёдаги ҳар қандай давлатнинг иқтисодий қуввати ва бу давлатда аҳолининг ўртача ойлиги Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажмига тўғри пропорционалдир. Жаҳон Банки, Халқаро Валюта Фонди ва ҳатто БМТ жаҳон давлатларида Киши Бошига ЯИМ қанча эканлигини кўрсатувчи рўйхатлар эълон қилишади. Мана ўша рўйхатда баъзи давлатларнинг 2017 йилдаги Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми:
АҚШ - 59 минг 501 доллар
Япония - 38 минг 439 доллар
Россия - 10 минг 608 доллар
Туркия - 10 минг 511 доллар
Қозоғистон - 8 минг 840 доллар
Миср - 2 минг 500 доллар
ЎЗБЕКИСТОН - 1 минг 490 доллар
Ўзбекистон 2017 йилнинг охирида сўмни 2 баравар девольвация қилди, демак, бизда ҳозир Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот тахминан 750 доллар ва қашшоқларнинг қашшоғи бўлган давлатмиз. Қашшоқлик даражамиз Шавкат Мирзиё президент бўлгандан кейин ҳам ортиб бормоқда.
Ваҳолангки, Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволини тузатиш учун бизда бойлик ва имкониятлар бор. Демак, аввал Ислом Карим ва ҳозир Шавкат Мирзиё атйлаб Ўзбекистонни қашшоқлаштириш билан шуғулланганлар. Шавкат Мирзиё бу ишни ҳали ҳам давом эттирмоқда. Чунки, у раҳбарлик қилаётган тожиклар режимининг мақсади – Ўзбекистонни давлат сифатида, ўзбекларни миллат сифатида ўлдириш.
Айнан шу нарса – давлат ва миллатга қарши қилинаётган БОШ ЖИНОЯТдир. Давлатнинг хавфсизлиги масаласи билан шуғулланиш асосий вазифаси бўлган Ўзбекистон КГБси (расмий номи - Давлат Хавфсизлик Хизмати) раҳбари, аввалги Бош прокурор Ихтиёр Абдулла қаерга қарамоқда?