11 September 2018
03:43 -
Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Шавкат Мирзиёни ислом фанатизмининг хавфи ҳақида огоҳлантирди ва яна 75 исломчини ўлимга жўнатди. Шавкат Мирзиё шокда!
Тўппа-тўғри бир ҳафта аввал, яъни 4 сентябрь куни ярим кечаси Тошкентга Шавкат Мирзиёнинг таклифи билан келган Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисини аэропортда Шавкат Мирзиёнинг ўзи кутиб олгани ва уларнинг 5 сентябрдаги учрашувлари ҳақида хабар берар эканмиз, қуйидаги саволларни ўртага қўйгандик: Ўзбекистон билан ҳеч қачон яқин алоқаларда бўлмаган, қашшоқлик даражаси бўйича Ўзбекистондан бироз яхшироқ аҳволда бўлган Миср давлати Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг биз тарафимиздан сенсацияларинг сенсацияси деб баҳоланган ташрифининг мақсади нима эди? Шавкат Мирзиё нимага Абдулфаттоҳ ас-Сисини ҳеч кутилмаганда Ўзбекистонга таклиф қилди?
Бу саволлага жавоб тезда ўртага чиқди. Маълум бўлишича, Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Ўзбекистонга келиши арафасида, аниқроғи, 28 августда Қоҳира шаҳар суди 75 нафар исломчига ўлим жазоси бериш ҳақида ҳукм чиқарган экан. Абдулфаттоҳ ас-Сиси Шавкат Мирзиё билан учрашиб кетиши билан, аниқроғи, 8 сентябрда Мисрнинг Олий Суди Қоҳира судининг 75 исломчига берган ўлим ҳукмини тасдиқлади. Абдулфаттоҳ ас-Сисининг қўлида бўлган Олий Суднинг бунчалик тез ҳаракат қилишига нима дейсиз?
Ўлимга ҳукм қилинган исломчилар Мисрда 1 йил президентлик қилган ислом фанатикларининг “Мусулмон-қардошлар” ташкилоти вакили Муҳаммад Мурси ўша пайтдаги Миср қуролли кучларининг Бош қўмондони Абдулфаттоҳ ас-Сиси тарафидан ағдарилиб, ҳибсга олинганидан кейин норозилик намойишларига чиққан “Мусулмон-қардошлар”нинг фаоллари ичида бўлишган, зўравонлик қилиб, тартибни сақлаш билан шуғулланаётган давлат хизматчиларини ўлдиришган экан.
Ўша воқеалар бўйича Муҳаммад Мурсига ҳам ўлим жазоси берилган, аммо кейин ўлим жазоси умр бўйи қамоқ жазосига алмаштирилган эди. Ўша воқелардан кейин ўтган вақти ичида минглаб исломчилар қамоққа тиашланди, ўлим жазоси олганлар ҳам етралича бор ва ҳали яна бўлади.
Шулардан тушуниш мумкинки, ислом фанатикларини қафасда тутиш керак деб ҳисоблайдиган Абдулфаттоҳ ас-Сиси Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиё исломчи фанатикларни, ҳатто ислом террористларини рағбатлантириши муқаррар бўлган ишлар қилаётганидан хавотирга тушган ва Ўзбекистонга келиб, ўз хавотирликларини Шавкат Мирзиёга шахсан англатишга қарор қилган. Ҳеч шубҳасиз, у дипломатик йўллар билан Шавкат Мирзиёдан ўзини Ўзбекистонга таклиф қилишни сўраган, бундай масалаларнинг моҳиятини тушунмайдиган ва чет эллиик ҳамкасблари олдида тиз чўкишни одат қилиб олган Шавкат Мирзиё Миср президентини Ўзбекистонга таклиф қилган.
Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Ўзбекистон Президентига учрашув пайтида берган огоҳлантиришлари ва унга жўнатган тарсаки каби жиддий сигналлари (Ўзбекистонга кетишидан аввал 75 исломчига ўлим жазоси чиқартириши ва Ўзбекистондан қайтиши билан бу ҳукмни Олий Судда тасдиқлатиши) - Шавкат Мирзиёни шокка тушургани шубҳасиздир.
Энди бошқа тарсакиларни Муҳаммад Мурсининг ашаддий тарафдори бўлган ва Абдулфаттоҳ ас-Сисининг президентлигини тан олмаётган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғандан кутиш керак.
Расмда – суд пайтида қафас ичида ўтирган Мисрнинг собиқ Президенти Муҳаммад Мурси.