11 September 2018
02:25 - Шармандалик: Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазири, саводсиз Шерзод Кудбиев “Бирлик” ва “Ҳаракат”дан фикр ўғирлашни ҳам эплай олмабди

Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазири Шерзод Кудбиев иштирокида 9 сентябрда ўтказилган матбуот анжуманида бу йилги пахта масумида фуқароларни мажбурий меҳнатга жалб қилишга қарши курашиш учун 200 нафар профилактика инспектори ажратилгани айтилгани ҳақида ЎзАга асосланиб биз ҳам хабар берган ва бунақа аҳмоқона иш устидан кулган эдик.

Чунки, “Бирлик” ва “Ҳаракат” йиллардан бери гапириб келаётганидек, фуқаролар ва ҳатто ҳатто олий таълим муассасалари ҳамда мактаб ўқувчиларини мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганинг асосий сабаби – ҳукумат терилган пахтани фермерлардан ҳукуматнинг ўзи белгилаган арзон нархда тортиб олаётгани, бунинг натижасида фермерлар пахта терувчиларига тузуккина ҳақ ҳам тўлай олмаётганларидир. Бу боши берк кўчадан чиқишнинг ягона йўли – Ўзбекистонни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш ва фермерлар ўзлари етиштирган пахтани бозор нархи билан истаган жойларида сотиш ҳаққига эга бўлишиларидир.

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz сайти 2 кундан кейин, яъни бугун 11 сентябрь куни соат 00:27 да тарқатган хабарида айтилишича, вазир Шерзод Кудбиев юқорида тилга олинган матбуот анжуманида пахта теришга оз ҳақ тўланаётгани учун ҳеч ким ўз хоҳишича пахта теришни истамаётганини айтганмиш.

Яъни, у “Бирлик” ва “Ҳаракат”нинг фикрини қайтарибди. Аммо, шу ишни ҳам тўла эплай олмасдан, фермерларга ўзлари етиштирган пахтани бозор нархида ўзлари истаган жойда сотишга имкон бериш ўрнига, тожиклар режими пахта теришга бериладиган ҳақни бироз оширганини айтибди.

Эй, саводсиз вазир Шерзод Кудбиев! Фермерларга тўла бозор иқтисодиёти билан яшаш имкони бериш керак, ана ўшанда улар Россия ва бошқа мамлакатларда мардикорлик қилаётган ватандошларимизнинг бир қисмини пахта териш учун Ўзбекистонга чақирадилар ва уларга оилаларини боқиш учун етарли бўлган ҳақ тўлайдилар.

Расмдаги Шерзод Кудбиев исмли вазирнинг баашарасига қаранг. Унда интеллектуалликнинг уруғи ҳам йўқ-ку. Ундан нима ҳам кутиш мумкин?