Ўзбекистон Марказий Банки 2018 йил 11 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва қавс ичида 6 сентябрдаги курси:
1 АҚШ доллари - 7862,17 сўм (7842,93 сўм)
1 ЕВРО - 9081,59 (9097,01)
1 Россия рубли - 112,59 (116,17)
1 Жанубий Корея вони - 6,97 (7,03)
1 Қувайт динори - 25977,76 (25928,76)
1 Хитой юани - 1149,12 (1148,31)
1 Туркия лираси - 1231,93 (1203,27)
Ҳозир бутун дунё доллар билан яшайди, дунёга доллар ҳукмронлик қилади. Демак, биз учун долларнинг курси жуда муҳимдир. Шу сабабли, долларнинг курси яна кўтарилгани ёмон хабар. Чунки, долларнинг курси юксалиши - сўмнинг курси тушишидир.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили сўм девольвация қилингандан бошлаб 2018 йил август ойининг ўрталаригача, сўмнинг курси долларга нисбатан ортиб борди, яъни долларнинг курси тушиб борди. 13 августда 1 АҚШ доллари 7790, 20 сўмга тенг эди. Бироқ, ўшандан бери, долларнинг курси мунтазам ўсишга, сўмнинг қўймати мунтазам тушишга бошлади.
Кўриб турибмизки, сўнги 1 ой ичида долларнинг сўмга нисабат курси 71,97 га юксалди.Демак, 1 ой ичида сўмнинг қадри тахминан 1 фоизга тушди, яъни катта тушиш йўқ. Аммо, аввалги хабарлармиздан маълумки, Шавкат Мирзиёнинг тожиклар режми сўмнинг қийматини туширмаслик, ҳатто бироз юксалтириш учун шу йилнинг 1-чи ярмида 500 млн доллар сарфлади. Давлат бюджети бор-йўғи 7,7 млрд доллар бўлган Ўзбекистон учун бу жуда катта пул. Ўзбекистон ўз сўмининг курсини тушурмаслик учун мантазам равишда бунча пул ишлатолмайди.
Жараёнлар шундай кетаверса, сўм бир неча йилда девальвациядан аввалги ҳолга тушади, Марказий Банк сўмнинг сунъий курси бўича ишлашга ўтса, ўртага яна қора бозор чиқади. Марказий Банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмагани айтилиши ҳам аҳвол яхши эмаслигини кўрсатмоқда.