08 September 2018
15:37 -
Россия Ўзбекистонга АЭС қуриб берадими, ёки АЭС қуришда ҳамкор бўладими?

Муҳим бўлгани, икки Бош вазирнинг учрашуви пайтида Ўзбекистон ва Россия бизда атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзолабдилар. Хабарлардан бундай муҳим ҳужжатнинг моҳиятини тушуниш қийин. Россия бизга АЭС қуриб берадими, ёки АЭСни Россия ва Ўзбекистон ҳамкорликда қурадиларми? Хабарлардан бу саволга жавоб тополмайсиз.
Kun.uz сайти Дмитрий Медведвнинг бугун ўтказилган иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишида Ўзбекистонда АЭС қурилиши ҳақида айтган қуйидаги сўзларини келтиради: “Шубҳасиз, лойиҳа стратегик аҳамиятга эга. У катта, мураккаб, бироқ ўн йиллар давомида мамлакатларимиз ўртасидаги юқори технологияли ҳамкорлик учун замин яратади”.
Абдулла Арипнинг фикри хабарларда айтилмайди. Бу билан гўёки ҳеч кимнинг иши ҳам йўқ. Буни тушуниш мумкин. Ислом Карим замонидаги Бош вазир Шавкат Мирзиё оддий қул эди, хабарларда унинг исми ҳар замонда бир пайдо бўлиб қоларди, расми ҳам кўрсатилмасди. Энди Шавкат Мирзиё - президент, Абдулла Арип - қул.
Абдулла Арип ва Дмитрий Медведевнинг кечаги учрашувда олинган расми Россия ҳукуматининг сайтидагина бор.