08 September 2018
17:32 - Масхарабоз ЎзАга офарин: Танқидимиздан кейин Берунийга ҳайкал ўрнатилгани ҳақидаги хабарга ҳайкалнинг расми қўйилди, аммо ҳайкалтарош ким?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА бугун соат 13:56 да Беруний туманида Абу Райҳон Берунийга ҳайкал ўрнатилгани ҳақида хабар бергани, аммо хабарда ҳайкалнинг расми ҳам йўқлиги ҳақида “Ҳаракат” Агентлиги соат 14:27 да хабар тарқатиб, Ўзбекистонда хабарчилик ҳам ўлаётганини урғулаган эди.

Орадан 3 соатча ўтгандан кейин ЎзАнинг ўша хабарига бир нечта расм қўшиб қўйилди. Мана, ўша расмлардан асосийсини биз ҳам ушбу хабаримизга қўймоқдамиз. Аммо, ҳурматли ўқувчиларимиз, яна 2 нуқатага эътиборингизни қаратмоқчимиз.

Биринчиси. Хабарда ҳайкалтарош ким эканлиги айтилмаган. Бу - шармандлик ва ҳайкалтарошга нисбатан ҳурматсизликдир. Умид қиламизки, яна 3 соатдан кейин “Ҳайкалтораш – Президент Шавкат Мирзиё” деган жумла хабарга қўшиб қўйилади.

Иккинчиси. Қаранг, ҳайкалнинг орқасида “Ulig’likning bosh belgisi – ona yurtni sevishdir” сўзлари ёзилган иншоат ўрнатилган. Абу Райҳон Беруний она юртини севганига ҳеч қандай шубҳа йўқ, аммо одам қилган илмий ишларнинг улуғлигини юрт севгисига боғлаш ножиддийлик ва ибтидоийлик-ку. Наҳотки, Е.Қаноатов, Мақсад Ҳабибуллаев исмли ЎзА мухбирларининг ақли шунга ҳам етмади ва улар буни тилга олмадилар? Қолаверса, одамларнинг исми шарифини ёзишда инициаллар ишлатиш руслардан бошқа ҳеч кимда йўқлигини бу журналистлар билмайдими?