08 September 2018
14:27 - Ўзбекистонда ҳамма нарса каби, хабарчилик ҳам ўлмоқда: Беруний туманида Берунийга ҳайкал очилганини ЎзА хабар қилди, аммо саволлар кўп, расм йўқ

Мамлакатимизда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғичоқ ахборот воситаси ЎзА хабар қилишича, бутун “Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида таваллудининг 1045 йиллиги муносабати билан буюк аллома Абу Райҳон Берунийга ҳайкал ўрнатилибди”. Қаранг, Ўзбекистондек давлатнинг бош ахборот воситаси ўзбекчасига “туғилган кунининг 1045 йиллиги” деб ёзмасдан, арабчалаштирилган “таваллудининг 1045 йиллиги” ифодасини игшлатмоқда. Нимага?

Хуллас, бугун буюкларнинг буюги Берунийнинг туғилган куни муносабати билан Беруний туманида “Буюк қомусий олимнинг инновацион ғоялари ва жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусида илмий-назарий анжуман ҳам бўлиб ўтди ва Берунийнинг ҳайкали тантанали равишда очилди.

Ҳозир Америка деб аталаётган қитъанининг борлигини башорат қилолган буюк олим Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний 973 йилда Хоразмнинг қадимги пойтахти Қот шаҳрида (ҳозирги Беруний тумани ҳудудида) туғилган. Нима учун бу туман ҳозир Қорақалпоғистонда?

Хабарда айтилишича, бу тантанали тадбирларда мамлакатимиз ва хорижий давлатлардан олимлар, шоир ва ёзувчилар, жамоат арбоблари иштирок этибдилар. Аммо, нимага биронта таниқли кишининг исми тилга олинмаган?

Булардан ҳам муҳими, хабарга биронта расм қўйилмаган. Табиий, ҳайкалнинг ҳам расми йўқ. Нимага?

Бу каби саволлар Ўзбекистонда хабарчилик ҳам ўлаётганининг исботидир. Демократия ва сўз эркинлиги бўлмаган, мавжуд тожиклар режимидан мустақил биронта ахборот воситаси бўлмаган Ўзбекистонда бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.

Ўзбеклар, кўзингизни очинг. Бундай режим остида келажагингиз йўқ.

Беруний ҳайкалининг бу хабарга қўйилган расмининг бугун Беруний туманида очилган ҳайкалга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу расмни Википедиядан олдик.