29 August 2018
14:06 - Шавкат Мирзиё Худонинг ердги сояси эмас, Худонинг ўзи: У фақат тутзорларни кенгайтиришни эмас, Ўзметкомбинатни қандай ривожлантиришни ҳам билар экан
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч бир таҳлилсиз хабар беришларича, Президент Шавкат Мирзиё бугун, 29 август куни Тошкент вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий объектлар билан танишиш мақсадида Бекобод шаҳрига ташриф буюриб, “Ўзбекистон металлургия комбинати”да лойиҳа қиймати 60 миллион доллар бўлган, замонавий, энергия тежовчи ва илғор технологиялар билан жиҳозланган янги ферроқотишмалар цехини тантанали равишда ишга туширибди.

Хабарларда айтилишича, бу янги цех Жанубий Кореянинг “Posco Daewoo” компанияси иштирокида қурилган бўлиб, жами 25 минг тонна ферросилиций ва ферросиликомарганец қотишмалари ишлаб чиқаради. Бу металл маҳсулотлар тайёрлайдиган тармоқлар талабини тўлиқ қондириш билан бирга, йилига ўртача 8 минг тонна ферроқотишмани экспорт қилиш ва 12 миллион доллар миқдоридаги валюта тушумини таъминлаш, импортни қисқартириш имкониятини яратади. Ушбу янги цехга ўқув юртларини битираётган ва замонавий технологияларни чуқур ўзлаштирган 330 нафар йигит-қиз ишга қабул қилинади.

Булардан ҳам муҳим бўлган воқеа шундан иборатки, Шавкат Мирзиё 2017 йил 18 август куни “Ўзбекистон металлургия комбинати”га келиб, унинг ишлаб чиқариш қуввати ва молиявий-иқтисодий ҳолатини тубдан яхшилаш чора-тадбирларини белгилаб берган экан.

Қаранг, биз Шавкат Мирзиё деҳқонлар олдига бориб тутзорларни кенгайтириш ҳақида, Тошкент шаҳридаги кўприк қурувчилари олдига бориб, кўприкларни сифатли қуриш кераклиги ҳақида берган маслаҳатлари устидан роса кулган эдик. У эса, “Ўзбекистон металлургия комбинати”нинг ишлаб чиқариш қуввати ва молиявий-иқтисодий ҳолатини тубдан яхшилаш чора-тадбирларини ҳам белгилаб бероладиган ва Худонинг ердаги сояси бўлган подишох эмас, Худонинг ўзи экан.

Шу Худога маслаҳатимиз бор. Жаноб, Шавкат Мирзиё, тутзорларни кенгайтириш, кўприкларни сифатли қуриш ва “Ўзбекистон металлургия комбинати”нинг ишлаб чиқариш қуввати ва молиявий-иқтисодий ҳолатини тубдан яхшилаш чора-тадбирларини белгилаб бериш каби майда-чуйда нарсалар билан шуғулланиб ўтирманг, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича кечагина отдан тушган қозоқлардан 9 баравар орқадалигимизни БИТТАГИНА МАСЛАҲАТ БИЛАН ЙЎҚ ҚИЛИБ ТАШЛАНГ.

Бундай қилишнинг ягона йўли - Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш эканлигини, Ўзбекистон тўла бозор иқтисодиётига ўтмагунча, бойлар, яъни инвесторлар синфи яратилмагунча, қолоқлик ва қашшоқликдан чиқолмаслигимизни, миллионлаб ватандошларимиз чет элларда мардикорчилик қилиб оила боқишга мажбур бўлиб қолаверишларини мухолифатдаги “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги айтиб келмоқда.

Улар таклиф қилаётган йўлни қабул қилинг, ҳақиқий Худо эканлигингизни тўла исботлаган бўласиз.

Расмда Шавкат Мирзиё кимгадир Худога хос навбатдаги маслаҳатини бермоқда.