Ўзбек миллатининг тарихида шармандалик воқеалар етарлича кўп бўлган. Бундай воқеалар сифатида Ислом уламолари Мирзо Улуғбекни ўз ўғлининг қўли билан ўлдиртиришлари, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Туркистондан ҳайдалиши ва бошқаларни келтириш мумкин.
Замонавий тарихимиздаги шармандаликларнинг асосийси - “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг асосчиларидан бири, “Бирлик” Марказий Кенгаши Ҳайъатининг аъзоси Салой Мадамин (адабий таҳаллуси Муҳаммд Солиҳ) 1989 йил 30 август куни ўша пайтдаги Ўзкомпартиянинг Биринчи котиби, яъни Ўзбекистоннинг хўжайини бўлган тожик аслли Ислом Карим билан яширинча учрашуви бўлди. Айнан ўша учрашувда Салой Мадамин 2 та укасига Тошкент марказидан 2 та квартира олиш ҳамда Коммунистик Партия рўйхатидан Ўзбекистон Олий Советига депутат қилиб сайланиш эвазига “Бирлик”ни сотди, унинг митинг ва намойишларини тўхтатишга, “Бирлик”ни Ислом Каримнинг қўғирчоғига айлантиришга ваъда берди.
Айнан ўшанда “Бирлик” ҳалокат ёқасига келиб қолди ва СССР КГБси Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимини қуриб ва мустаҳкамлаб олди, Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатини ўлим йўлига солди.
СССР, кейинчалик Россия КГБси “Бирлик”ни йўқ қилолмади, аммо тожиклар режимининг қўли билан ўзбекларни миллат сифатини йўқотган подага айлантириб олди. СССР парчалангандан кейин, Туркия ва мустақилликка эришган Озорбайжон, Қирғизистон ва Қозоғистон кейинчалик уларга қўшилган Туркманистон билан бирга Туркийтилли Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкилотига бирлашдилар, Туркийтилли Давлатлар Ҳамдўстлиги Кенгаши (ТДҲК) туздилар, доимий саммитлар ўтказиб бордилар. Аммо, аҳолисининг сони бўйича Турк Дунёсида 2-чи ўринни эгалловчи ва Марказий Осиё аҳолисининг ярмини ташкил этувчи Ўзбекистонсиз ТДҲК жиддий натижаларга эришолмади. Бу ташкилот, маълум маънода, масхарабозлик ўчоғига айланди.
Туркийтилли Давлатлар Ҳамдўстлигининг навбатдаги саммити шу йил 3 сентябрь куни Қирғизистонда, Иссиқкўл бўйидаги Чўлпонота шаҳарчасида ўтказилиши аввалдан маълум эди. Аммо, кеча ўзбек миллати учун навбатдаги шармандалик бошланди. Қирғизистон Президенти Жээнбеков Сооронбай Ўзбекистондаги тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиёни Чўлпонотада бўладиган саммитга фахрли меҳмон сифатида таклиф қилиганини эълон қилди. Шавкат Мирзиё у саммитда нутқ ҳам сўзлармиш. Бу ҳақдаги хабар билан қуйидаги адресда танишингиз мумкин: http://kg.akipress.org/news:1466955?utm_referrer=https%3A%2F%2Fzen.yandex.com
Ҳеч шубҳа йўқки, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг шафқатсиз танқидлари остида ҳозир ўзбекларнинг кўзи очилмоқда, айни замонда, Шавкат Мирзиё ва тожиклар режимининг пойдевори силкиниб қолмоқда. Бундай шароитда, Шавкат Мирзиё тожиклар режимининг стратегиясини бузиб бўлса ҳам, Ўзбекистонни Туркийтилли Давлатлар Ҳамдўстлиги Кенгашига аъзо қилиб олишни сўрайди. Табиий, бошқа аъзолар бу таклифни қўллаб-қувватлайдилар ва Шавкат Мирзиё Ислом Каримдан фарқли равишда ўзини ўзбек қилиб кўрсатишга ҳаракат қилишидан мамнун бўладилар.
Аслида, ғалаба “Бирлик”ники бўлади. Аммо, Ўзбекистонда ҳокимият ўзбеклар қўлига ўтмагунча, тожиклар режими улоқтирилмагунча, ўзбеклар миллат сифатини тиклай олмайдилар, Ўзбекистон ТДҲКнинг тўла қонли аъзоси бўлолмайди.
Демак, асосий мақсадимизга етишиш учун кураш давом этаверади. Ўзбекларнинг кўзини очишимиз, ўзбеклар миллат сифатини тиклашларига ва ҳокимиятга келишларига эришишимиз керак. Тўғрироғи, шарт.
Айни замонда, Чўлпонотадаги саммитда аввалги йилларнинг масхарабозликлари ҳам давом этиши мумкинлигини унутмайлик. Масалан, Ўзбекистон Туркийтилли Давлатларнинг биринчи саммитларида иштирок этаганини рўкач қилиб, 3 сентябрдаги саммитда Ўзбекистон ТДҲКдаги аъзолигини тиклагани ҳақида ҳам гапиришлари мумкин. Аммо, ҳақиқий ўзбекларни ҳеч нарса чалғитмаслиги керак.
Расмда – 2013 йилда Бокуда ўтказилган саммит қатнашчилари. Чапда Туркманистоннинг Бош вазир ўринбосари ва бошқа 4 давлатнинг ўша йилдаги президентлари. 6-чи байроқ ТДҲКники.