Тожикларнинг расмий режимдан мустақил бўлган Asia-Plus Агентлиги хабар беришича, бу мамлакатнинг “ТожикЭйр” авиакомпанияси Душанбе-Самарқанд-Душанбе авиарейсларига вақтинча билет сотишни тўхтатибди, яъни учишлар вақтинча тўхтатилибди. Сабаб – учиш графиклари ўзгартирилаётгани эмиш. Қандай ўзгаришлар назарда тутилаётгани айтилмайди, аммо бу авиакомпания расмийлари учишларнинг тўхтатилиши вақтинча эканлиги, учишлар яқинда янгидан бошланишини айтаётганлари урғуланади.
Маълумки, ўта миллиётчи тожиклар ичида Самарқанд ва Бухорони тожикларнинг шаҳри деб ҳисоблайдиган, вақти келиб улар Тожикистонга берилиши кераклигини ўйлайдганлар бор. Масалан, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон айнан шундайлардандир. Бундай дунё қараши бор тожикларни рағбатлантирмаслик, ўзбек-тожик алоқаларига келажакда соя тушурмаслик учун Ўзбекистон “ТожикЭйр” учоқларининг Самарқандга учишига берилган рухсатни бекор қилиши керак. “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари”нинг учоқлари Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналишида учмоқдаларми, “ТожикЭйр” учоқлари Душанбе-Тошкент-Душанбе йўналишида учишлари керак. Акс ҳолда, ўзбеклар ичида Тожикистоннинг сал кам ярми Хўжанд билан биргаликда Ўзбекистонга қайтарилиши кераклигини гапиришга бошлайдиганлар ўртага чиқади.
Ҳозир Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими бундай жараёнларнинг йўлини кесмаса, буни ахир бир кун буни ҳокимиятни қўлга оладиган ўзбеклар қилишга мажбур бўладилар. У ҳолда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар кескин бузилади.