Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришларича, Шавкат Мирзиё ўзининг 26 августдаги фармони билан шу пайтгача Президент Маъмурияти, Ижро Этувчи Аппарати, Бошқарув Идораси ёки Девони каби номлар билан аталиб келаётган органнинг номини Президент Администрацияси деб ўзгартирибди, 27 август куни имзолаган фармони билан эса, Президент Администрациясининг таркибини эълон қилибди.
“Администрация” сўзи айнан “Маъмурият” эканлигини ҳисобга олсак, Шавкат Мирзиёнинг бу қарори - бўйнидаги галстугини амириконча боғлашга бошлагани каби масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Бечора Шавкат Мирзиё шундай масхарабозликлар билан Ғарбни ўзига диктатор эмас, замонавий давлат раҳбари сифатида қарайдиган қилиб оламан деб ўйласа керак.
Президент Администрациясининг раҳбари лавозимида - аввалдан Президент Маъмурияти раҳабри вазифасини бажариб келаётган тожик аслли Зайнилобиддин Низомиддинов қолдирилибди. Президент Администрациясининг 21 кишилик рўйхатида диққатга сазовор яна иккитагина нарса бор.
Биринчиси – Ислом Карим яратган тожиклар режимининг бош жаллоди, расмий номи МХХ бўлган Ўзбекистон КГБсининг собиқ раҳбари Рустам Иноятов Президент маслаҳатчиси лавозимини сақлаб қолгани. Иккинчиси – Хайритдин Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтери лавозимига тайинланганидир. Шу пайтгача Ўзбекистон Президентининг Спичрайтери, яъни унинг нутқларини тайёрлайдиган расмий хизматчи бўлмасди.
Расмда - Зайнилобиддин Низомиддинов ва Шавкат Мирзиё.